"Каронавирус балоси"

26-07-2021, 11:35 admin Мақолалар 787

"Каронавирус балоси"

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.
Бизни соғ -саломат яратган Аллохга хамду санолар бўлсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо солаллоҳу алайхи васалламга дуруду саловотлар бўлсин.
Одамзод Аллоҳ таоло томонидан яратилган катта мўжизадир. Аллоҳ таоло одамни мукаммал қилиб яратганини Қуръони каримда баён қилган: "Ҳақиқатан биз инсонни хушбичим ва хушсурат (шаклда) яратдик". ( Тин сураси 4-оят).
Бу дунё синов майдони. Инсон ҳаёт кечирар экан, турфа синовларга дуч келади. Бутун дунёга тарқалган каронавирус балоси ҳам Аллоҳнинг бир синови, имтихонидир. Бошка синовлар қатори турли хасталикларни ҳам яратди. Бандаларига туғри йулни кўрсатиб, уларни ризклантирган Зот улар касал бўлганларида шифо берувчи ҳам Унинг Ўзидир. Бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат килинади : "У мени яратган, мени хидоят қиладиган ҳам Ўзидир, мени едириб ичирадиган ҳам Ўзидир. Беморлигимда шифо берадиган ҳам Ўзидир".(Шуаро сураси 78-80-оятлар).
Қанчадан - қанча юртдошларимиз каронавирус оқибатида нафас олишга қийналиб, жонлантириш бўлимларига ётиб, сунъий нафас олиш ускуналари орқали нафас олишди. Биргина нафас олишимизнинг ўзи катта неъмат. Нафас олиш яшашнинг асосидир, усиз ҳаёт йўқ.
Соғлом инсон бир дақиқада ўртача 16 марта, бир соатда 960 марта, бир кунда эса 23040 марта нафас олар экан. Агар ҳаво сотилганда пулимиз етармиди? Холимиз нима кечарди. Демак, биз Аллоҳнинг неъматидан истеъмол қиламиз. Зеро, биз ҳар нафас, хар лахза Аллоҳнинг ёрдамига мухтожмиз. Шундай экан биз Аллоҳнинг ҳар бир неъматига шукр қилиб, мусибатларига сабр қилиб яшашайлик.
Аллох таоло бизларга ота-онамизданда мехрибон ва рахмлидир. Шундай экан мусибат вақтида шариатимиз кўрсатмасига амал килиб, Аллоҳнинг такдиридан рози бўлган холда уйда ўтиришимиз керак.
Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи васаллам.) бундай деганлар: "Вабо келган вақтда, Аллоҳ унга ёзганидан бошқаси бўлмаслигини билган ҳолда савоб умидида уйида ўтирган кимсага шахиднинг ажри берилади".
Аксинча шариатимиз эслатмалари ва жамиятда ўрнатилган қонун коидаларни менсимасдан ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавфга қўйиш ўзини ҳалокатга ташлаш билан баробардир.
Бошга бирор мусибат тушганида хайрли амаллар қилиниб уларнинг барокотидан ўша мусибатнинг аришини умид қилиш динимиз таълимотларида қилган кўрсатмадир.
Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи васаллам.) ҳам қийинчилик бўлганида Аллоҳ таолога ибодатларда дуолар қилар ва саҳобаларга ҳам шуни тавсия этардилар.
Биз ҳам бугунги холимизда қилган ожизона дуоларимизни Парвардигоримиз қабул қилишидан қаттиқ умидвормиз.
Аллоҳ таоло бизларни Ўзининг ҳидоятидан адаштирмасин ва бошимизга тушган ушбу касалликни тез фурсатда кўтарсин, ҳамда Ўзи китобида айтганидек, машаккатдан кейин келадиган енгиллик, яхшилик билан сийласин! Омин.

Кармана туман "Катта мачит" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш