"ШУКРОНА"
Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.
Бизни мусулмон қилиб яратган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо салоллоху алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин.
Умр оқар дарё. Унинг ҳар бир дамини ғанимат билиб ақл билан иш юритган кишигина мақсадга эришади. Мақсадимиз - бу фоний дунёда яхши яшаб, суннатни махкам тутиб, хайрли ишлар қилиб, ҳалол топиб, ҳалол еб, солих фарзандлар ўстириб, боқий дунёга ёруғ юз билан боришдир.
Аллоҳ берган неъматларни қадрига етайлик. Шундай жаннатмакон Ўзбекистонда яшаяпмиз. Осмонимиз мусаффо, юртимиз тинчлиги учун Аллоҳга беадад шукроналар бўлсин. Аллоҳни назари тушган Ўзбекистонимизни бало қазолардан Ўзи паноҳида асрасин. Юртимизни гуллаб яшнашига, бир тан, бир жон бўлиб харакат қилишимиз керак, чунки Ватанимиз тинчлигини асраш ҳар бир мўмин мусулмон банданинг бурчидир. Қайси Ватанда, қайси оилада ҳалоллик ва поклик, иймон- эътикод, шукрона ва гўзал хулк бўлса, у ерда қут барака ёғилади.
Аллоҳдан қурқмаслик гуноҳларни боши эканини билайлик. Ризқларимизни фақат ҳалолидан топайлик. Бу ўткинчи фоний дунёда , ўзимизни ўтга чўққа уриб, ҳаром йўллар билан бойлик орттиришдан сақланайлик. Ёшларимизни ёмон иллатлардан асрайлик. Фақат ва яна фақат яхшилик қилишга ҳаракат қилайлик.
Аллоҳим! Бизга берган ризқинг, умринг, ноз-неъматларинг, берган фарзандларинг учун Сенга шукроналар айтамиз. Ўзинг Ватанимизни тинч, халқимиз қалбини иймон нурига тўлдир. Ўсиб униб келаётган фарзандларимизни ёмон назарлардан Ўз паноҳингда асра. Барчамизни Ўзининг розилигини қозонадиган мўминлардан қил. Омин!!!
Кармана туман
"Каловот" МФЙ отинойиси Ахмедова Назира.