Бу касалликнинг қўзғатувчиси вирус бўлиб оддий кўз билан кўриб бўлмайди. Микроскоп остидаги кўриниши тожсимон бўлганлиги сабабли каронавирус номи берилган . Касаллик кўпроқ аксирганда йўталганда касал одамдан соғлом одамга ҳаво-томчи йўли орқали юқади. Касалликни қўзғатувчи вирус ташқи муҳитга анча чидамли. Касаллик пандемияси сабабли дунё буйича қанчадан қанча одамлар шу касалликнинг қурбони бўлдилар. Касалликнинг белгиларини билиш зарур. Бурун битиши ва оқиши нафас олишнинг қийинлашиши томоқ оғриши бутун тана буйлаб оғриқ бўлиши айниқса кўкрак қафасидаги оғриқлар тана ҳароратининг тез –тез кўтарилиши нафас олишнинг қийинлашиши ва буғилиш ўзинии худди сувга чўкаётгандек ҳис қилиш каби касаликнинг белгилари намоён бўлади.
Инсоният ўтмишидан маълумки касалликлар пандемиялари турли даврларда турли касалликлар сабаб инсоният бошига фалокатлар ёғдириб одамлар ёппасига қирғин бўлганлар. Бундай синовларнинг бўлмоқлигини башоратини Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васаллам 14 аср аввал айтганлар. Муҳаммад солаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратларини бугунга келиб содир бўлаётганлигида Аллоҳнинг энг ақлли мавжудотлари инсонларинг шариат ҳукмларини қуйиб одил ҳукуматимиз чиқарган конун-қарорларни четлаб қилаётган хато-камчиликларидадир. Давлат тузуми ислоҳ қилинган қонун устиворлиги таъминланган қонунлар мажмуасида аҳолисини бугунидан эртаси аъло бўлмоқлиги учун ўзгартиришлар киритилаётган мамлакатда порахўрларнинг бўлиши, юлғич фирибгарларнинг бўлишлиги, зинокорларнинг борлиги, меҳрсизлик ботқоғига ботиб ўз жигаргўшаларини қотили бўлаётанларчи? Тинчгина осойишта юртни қўйиб тало-тўп жойларга кетаётган ёки сарсон-саргардон юрганларчи? Санайверсак адоғи йўқдир. Булар ҳаммаси бесабрлик ва ношукрликдир. Бу ҳақида Қуръони каримда: ”Аллоҳнинг неъмати келгандан кейин уни ўзгартирар экан (ношукурликлар қилинар экан) албатта Аллоҳ жазоси қаттиқ зотдир. (Бақара сураси. 211 оят). Эгасидан бандаларига синов юборилганида умматпарвар Пайғамбаримиз солаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ҳадис бор: ”Аллоҳдан офиятни сўранглар зеро бандага офиятдан афзал нарса берилмаган “-деганлар. (Имом Аҳмад ривояти ). Офият бу - омонлик ва саломатлик деганидир. Бугунги синовли кунларимизга ҳушёр боқайлик бесабрлик ва ношукурчилик ботқоғидан чиқайлик.Тинч тупроғимизни кўзга суртиб синовли кунларимизда бирдамликда бўлайлик. Биз отинойилар истиғфорлар айтиб дуолар қилмоқдамиз. Меҳрибон Аллоҳим барчамизни дуоларимизни мустажоб этсин. Ҳар нарса Аллоҳдандир. Бало устимиздан кўтарилсин ва беморларимизга Аллоҳ шифо берсин. Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: ”Аллоҳ қандай дардни берса уни шифоси билан юборади “. деганлар. (Имом Бухорий ривояти) . Касалликни олдини олиш уни даъволашдан кўра осонроқдир деган кўрсатмага амал қилган ҳолда бугунги кунда гигиеник қоидаларга амал қиламиз. 1.Алоҳида қоидаси: жамоатдан узилиш уйда қолиш ниқобсиз юрмаслик заруратсиз кўчага чиқмаслик. 2Озодаликка риоя қилиш: Уй хонадонларни тозалаш махсус эритмалар билан артиш. 3 Қўлларни тез-тез совунлаб ювиш. Антисептик воситалар қўллаш. 4 Ниқобларни тиббиёт ходимлари тавсия этганларидек тақиш ва зарарсизлантириш. 5.Санитар-гигииеник буюмларни индувидуаллигига қатъий амал қилиш.
Навбаҳор тумани бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: С.Хушматова