АСР БАЛОСИ

25-06-2017, 09:28 admin Мақолалар 1 829

АСР БАЛОСИ


Ислом сўзининг луғавий маъноси итоат, тинчлик демакдир. Аллоҳ таоло Ислом динини пайдо қилиши билан инсониятга тинчлик, осойишталик, фароғат, хотиржамлик неъматларини ато этган. Ислом дини тинчлик тушунчасини ўзининг бош ғоясига айлантиргани ҳам бежиз эмас. Бу борада Қуръони каримда шундай баён қилади: “Эй, имон келтирганлар! Барчангиз тамомила тинчлик ва тоат йўлига киринглар”. (Бақара сураси, 208-оят).
Бу эзгу даъват инсонларга энг азиз ва зарур бўлган тинчликни сақлаш ишида кишиларни бирлаштиради. Қуръони каримнинг “Моида” сурасидаги 2-оятда:
“…Эзгулик ва тақво (йўли)да ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва адоват (йўли)да ҳам ҳамкорлик қилмангиз!..” – дейилади. Бу ояти каримадан маълумки эзгу ният йўлида ҳамкорлик қилиш ер юзида тинчлик барқарор бўлишига бош омилдир. Ҳадиси шарифларда ҳам тинчлик мавзуси алоҳида муҳим ўрин эгаллаган. Унда айтиладики: “Тинчлик ва хотиржамлик икки улуғ неъматдирки, бундан кўп одамлар маҳрумдирлар”. (Имом Буҳорий ривояти).
Афсуски, бу икки улуғ неъматдан ҳамма ҳам баробар баҳраманд эмас. Чунки, дунёнинг турли бурчакларида террорчилар томонидан ноҳақ қон тўкишлар содир этилмоқда. Маълумки, бугунги кунда терроризм балоси бутун дунё ҳамжамиятига солаётган таҳдиди нуқтаи назаридан инсониятни қийнаётган асосий муаммога айланиб қолди. Қуръони каримда мусулмонларга шундай хабар берилган: “Аллоҳ эса бузғунчилик-фасодни севмайди”. (Бақара сураси 205-оят).
Ҳеч қандай гуноҳи, айби бўлмаган одамни ўлдириш бузғунчиликнинг энг улкан кўриниши ҳисобланади. Бошқа бировни ўлдирмаган ва бузғунчилик қилмаган одамни ўлдирган киши бутун инсониятни ўлдиришга тенг улкан гуноҳни қилган бўлади. Аниқ равшанки, минглаб бегуноҳ кишиларнинг умрига зомин бўлаётган террорчиларнинг гуноҳи бениҳоядир. Қуръони карим таълим берадики, ҳар қандай шаклдаги зулм ва зўравонлик Ислом ақидасига тубдан қарама қаршидир ва биронта мусулмон ана шундай жиноятни содир этиши мумкин эмас. Бундан ташқари мусулмонлар Парвардигорлари олдида бошқа одамларни жиноят содир қилишдан қайтаришга масъулдирлар. Ҳар бир имонли кишининг бурчи – ер юзида бузғинчиликка йўл қўймаслик, дунёда фаровонлик ва осойишталикни қарор топтириш учун курашишдан иборат. Шунинг учун барча қонхўрлик, террорчилик ҳаракатларининг манбаини имонсизликдан деб билиш керак. Бундай кимсаларнинг ягона мақсади қон тўкиш ва одамларга кулфат-алам келтиришдир.
Шундай экан, бугунги кунда аср балоси бўлмиш терроризм балосига қарши барча ҳамжиҳат бўлиб, астойдил курашмоғи, уни таг-томири билан йўқ қилиб ташлаш учун ҳаракат қилмоғи давр талаби бўлиб қолди. Чунки ҳар бир инсон ер юзида тинчлик, осойишталик ва адолат барқарор бўлиши учун Аллоҳ таоло олдида масъулдир. Ана шу масъулиятни тўла ҳис этган ҳолда тинчлик ишига барча ўз ҳиссасини қўшмоғи керак.




Хатирчи тумани “Майдон ота” жоме масжиди имом хатиби Бобоев Мансур.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш