"Ота рози- Худо рози"

21-12-2024, 10:00 admin Мақолалар 62

"Ота рози- Худо рози"
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Одамзодни мукаммал қилиб яратган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин.
Вазифамиз юзасидан эл орасида юрамиз. Ҳар хил воқеаларга дуч келамиз. Куни кеча маҳалламизда яшовчи ёшлари улуғ онахоннинг ҳолларидан хабар олишга маҳалла фаоллари билан бирга бордик. Ҳол-аҳвол сўраб бўлгач онахон кўзларида ёш билан гапирдилар:
- Тўртта ўғлим бор. Бири мэн билан туради. Қолган учтаси ҳолимдан хабар олай демайди. Гапирсам ишини баҳона қилади. Икки, уч ойда бир келиб, бир соат утириб кетади. Келинларимни айтмаса ҳам бўлаверади. Узоқда турса ҳам майли эди бир қишлоқда турамиз. Ўзим борай десам бора олмайман, оёғим оғрийди, қаричилик ёшим тўқсонга яқинлашиб қолди. Болаларимни соғиниб ўтираман. Майли қаерда бўлишса ҳам соғ-омон бўлишсин.
Орадан бир кун ўтар ўтмас, бир йигит маҳаллага отасидан шикоят қилиб келди. Нима эмиш, "Отаси онасининг вафотидан кейин бир аёлга уйланибди. Ўгай она келини билан келишолмаётган экан. Отаси агар келини муросага келмаса, ҳурмат қилмаса уйни аёлининг номига ўтказишини айтибди. Бу гапни эшитган опа укалар ўгай онани дўппослашибди. Ота болаларидан норози". Бунақа воқеалар афсуски ҳозирда тез-тез учраб турибди. Эшитиб ёқа ушлайсан киши. Наҳотки фарзандлар ота-онанинг розилиги, дуоси билан икки дунё саодатига эришиш мумкинлигини билмасалар. Ота-онага яхшилик қилиш ҳар бир фарзанднинг бурчи. Қолаверса Аллоҳнинг амридир." Исро" сурасининг 24-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: "Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни пастлат ва 'Роббим, алар мени кичкиналикда тарбия қилганларидек, уларга раҳм айлагин" деб айт". Бу амал бандаларнинг ихтиёрига ташлаб қўйилган иш эмас, балки Аллоҳ таолонинг буйруғи бўлиб уни бажариш ҳар бир банданинг бурчидир. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу тўғрида ҳадис ҳам бор:
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: " Роббининг розилиги ота-онанинг розилигидадир. Роббининг норозилиги ота-онанинг норозилигидадир" дедилар". (Термизий ривояти).
Аллоҳни рози қиламан деган киши ота-онасини рози қилмоғи керак. Бизда "Ота рози- Худо рози" деган гап бор. Худди шу халқ сўзи шу ҳадисни таржимасидир. Ҳаттоки ота-она фарзандга зулм қилиб турса ҳам, фарзанд уларнинг ғазабига сабаб бўладиган гап-сўз, ҳаракат ва ишларни қилмаслиги керак. Қайси бир инсон ота-онасига савоб умидида яхшилик қилиб тонг оттирса Аллоҳ таоло жаннатнинг икки эшигини очиб қўяркан. Бу синовли дунёда ҳар ким қилган амалига, ўзгаларга кўрсатган муомаласига кўра жавоб олади. Шундай экан хулоса ўзингиздан.

Кармана туман "Зарафшон" МФЙ отинойиси: Худойбердиева Манзура
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш