2024 йил 20 август куни Навоий вилояти Навоий шаҳар отинойилари томонидан, "Янги обод" маҳалласи мажлислар залида Дин ишлари бўйича қўмитанинг вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят тарғибот гуруҳи, Дин ишлари бўйича қўмитанинг Навоий шаҳар бош мутахассиси, ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги билан ҳамкорликда мустақиллигимизнинг 33 йиллигига бағишлаб "Бир бўлсак - ягона ҳалқмиз, бирлашсак - Ватанмиз" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилиб, ёшлар онгига ватанга бўлган муҳаббатни чуқур сингдириш, миллий қадриятларимизни тарғиб қилиш, кийиниш маданияти, фарзанд тарбияси каби мавзулардаги чиқишлар қилинди. Шунингдек, турли миллат вакиллари “Ўзбекистон умумий уйимиз” шиори остида миллатлараро тотувликни тараннум этиб, мустақил давлатимиз тинчлиги, фаравонлиги куйланди. Мазкур тадбирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий ҳалқаро илмий-тадқиқот маркази директори Бош маслаҳатчиси Фалсафа фанлари доктори, профессор Тураев Бахтиёр Омонович томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий, диний соҳадаги ислоҳатлар ҳамда интернет тармоқлари орқали тарқалаётгани мафкуравий таҳдидларни олдини олиш борасида ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.
Тадбир сўнгида Дин ишлари бўйича қўмита ва ЎМИ вилоят вакиллиги томонидан отинойиларга эсталик совғалари топширилди.
Тадбир сўнгида Дин ишлари бўйича қўмита ва ЎМИ вилоят вакиллиги томонидан отинойиларга эсталик совғалари топширилди.