АЁЛ МУКАДДАСДИР

26-03-2021, 15:59 admin Мақолалар 1 719

АЁЛ МУКАДДАСДИР

Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.
Аллох таолога ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримиз Мухаммад саллоллоху алайҳи васалламга дуруду саловотлар бўлсин.
Парвардигор инсонни ўзи яратган жонзотларнинг энг шарафлиси, азизу мукаррами қилиб яратди. Шу жумладан биз аёлларни хам латофатли, чиройли қилиб яратди. Аллох таоло аёл зотини эркакларга нисбатан таъсирчанрок қилиб яратди. Табиатан эркаклар ва аёллар жисмоний ва рухий жиҳатдан бир-бирларидан тубдан фарқ килишади.
Аёл-жонкуяр она, жуфти ҳалол, мохир уй бекаси. Қанчадан-қанча буюк инсонлар ортида она тарбияси турибди. Оила мустаҳкамлигини таъминлашда хам аёлнинг ўрни беқиёсдир.
Куръони каримнинг 35 та сурасида 102 марта "аёллар" сўзи ишлатилган. Суралардан бири Нисо ( аёллар) деб номланган.
Пайғамбаримиз соллоллоху алайхи васаллам айтганлар: "Агар одамни одамга сажда килиши мумкин бўлганда эди, аёлни эрига сажда қилишга буюрар эдим". Аёл киши шариат буюрган ҳар бир ишда эрига итоат этиши ва у билан яхши муомалада бўлиши лозим. Агар биз аёллар ўзимизга муносиб тарзда хаёт кечирадиган бўлсак, ўзимиз яшаётган оила ва жамиятни жаннатдай гўзал қилишимиз мумкин. Албатта аёлнинг бахти, иффати, ор-номуси ва оиласини авайлаб, эхтиёт қилишида. Аллох берган фарзандларини солих, солиха қилиб тарбиялашдадир. Ислом бундай аёлларнинг кадрини, мартаба мақомини юксакларга кўтариб қуйган.
Муборак хадиси шарифда: "жаннат оналар оёғи остидадир" деб мархамат қилинган. Бу сўзнинг замирида чуқур маъно бор. Дарҳақиқат аёл муқаддасдир. Аллох ва Расули аёлни улуғлаган. Хақиқатдан ҳам оналаримиз мукаддас аёлдир. Бизни бир парча этлигимиздан бошимиз устида туну-кун парвона бўлиб, оқ ювиб, оқ тараб, ширин овқатлар пишириб берган, инжиқликларимизни кўтарган, меҳри, қалб тафти билан улғайтирган. Унинг меҳр-мухаббати чексиз. Беминнат тарбиячимиз. Шунинг учун оналаримизни эъзозлашимиз, ардоқлашимиз керак.
Онасини ҳурмат қилган, дуосини олган, онасини рози қилган хар бир инсон жаннатга муносибдир. Ана шундай инсонлардан Аллох рози булсин. Омин.
Кармана тумани отинойиси:
Худойбердиева Манзура.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллигискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш