Ватаним!
Халқимнинг ғурурисан, ифтихори, нурисан
Миллатимнинг рамзисан, Ўзбекистон байроғи
Қайга борсам қалбимнинг, туб-тубига асрагум
Мен сени ҳеч бир юртга, алишмасман Ватаним!
Аждодларим орзуси, қанча жонлар фидоси
Чўлпон, Қодирий бобом юракдаги нидоси
Чин ватанни севгучи, ватанпарвар садоси
Мен сени ҳеч бир юртга алишмасман Ватаним!
Сени кўкка кўтаргум, токи бор танда жоним
Салобатингни кўриб, жўшар томирда қоним
Бўй чўзиб, дунёларга юз тутган юрт-маконим
Мен сени ҳеч бир юртга алишмасман Ватаним!
Шундай гўзал маконда, яшамоқлик зўр неъмат
Эркин, фаровон ҳаёт, осойишталик давлат
Шукр қилиб яшамоқ, бизга ярашар албат
Мен сени ҳеч бир юртга алишмасман Ватаним!
Халқим яшар севиниб, устувор қонуни бор
Ҳар соҳада юксалиш, эъзоз, инсон қадри бор
Фарзандлар эътиборда, куч-ғайратли зўри бор
Мен сени ҳеч бир юртга алишмасман Ватаним!
Илму ирфон макони, ота-бобомдан мерос
Ал Бухорий, Термизий, даврига қилгум қиёс
Мустаҳкам давлат бўлур, байроғин кўкларга ос
Мен сени ҳеч бир юртга алишмасман Ватаним!
Юртим дунё юзига, юлдуз каби нур сочдинг
Сенга ғаним бўлса ҳам, меҳр булоғинг очдинг
Юртлар ичра танҳойим, гўзалим моҳим, ойим
Мен сени ҳеч бир юртга алишмасман Ватаним!
Қизилтепа туман
Шейхон мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.