"Инсон --маҳлуқотларнинг' гултожидир.

28-05-2021, 09:44 admin Мақолалар 654

"Инсон --маҳлуқотларнинг' гултожидир.
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Буюк Парвардигор яратган маҳлуқотлари ичида энг азиз ва мукаррами Инсон эканини хабарини берди.
"Дархақиқат,(Биз) Одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизга (от- улов ва кемаларга) миндириб қўйдик, ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп жонзотлардан афзал қилиб қўйдик"(Исро,70).
Инсоннинг мукаррамлиги аввало унга ақл берилиб, Одам қилиб яралишидадир.Қуръони каримда бундай дейилади: "( Шунда Оллоҳ ) деди:" Эй Иблис!"Қўлим" билан яратган нарсага сажда қилишдан сени нима ман этди?! Кибр қилдингми ёки сен (Одамга нисбатан ) Олий ( зот)лардан эдингми?! ( Сод,75).
Оллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни энг мукаммал шаклда яратиб, фаришталарни унга сажда қилишга буюрди:
" Сўнгра уни битказиб, ичига Ўз (мулкидаги) руҳини киритди.Сизлар учун қулоқ, кўз ва юракларни пайдо қилади.(бу неъматлар учун) шукрни кам қилурсиз( Сажда 9).
Хаёт инсоннинг тириклиги ,атроф оламдаги ҳаракатни ҳис қилиб яшашидир. Аллоҳ таоло томонидан биз бандаларига берилган неъматларни ҳисобсиз эканлигини эътироф этамиз. Барча инсонлар неъматларни зиёда бўлишини ҳохлашди. Бунинг гарови Шукр эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Зеро, Қуръони каримда Шукрона сабабидан неъматлар зиёда бўлишлиги ваъда қилинган:
" Яна Роббингиз эълон қилган( бу сўзлар)ни эслангиз: " Қасамки, агар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз, албатта,( уларни янда) зиёда қилурман.
Борди- ю, ношукурчилик қилсангиз, албатта, азобим( ҳам) жуда қаттиқдир"( Иброхим,7).
Инсон дунё хаётида имтихондадир.Шукр қилиш билан бу дунёнинг барча файз- баракасини, охиратнинг саодатига эришилади.Шукр аввало хаётни, умрни, вақтни қадрлаш, ўзини Улуғ ишларга ундаш, яратганнинг амрларига итоат кўрсатишдир. Дунё хаёти ибодат, хайрли амалларни бажариш учун берилган фурсатдир. Хаётда Аллоҳни таниш ва буйруқларига итоат қилиб яшаш- Ҳаёт деб аталмиш неъматлар шукронасидир.

Учқудуқ туман бош отинойиси Одинахон Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш