Аллоҳдан қўрқишнинг ёмонликка қарши курашдаги фойдаси.
Бисмиллахир Рохманир Рохийм!
Бутун оламни яратган Оллохимга ҳамду-саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоху алайхи васалламга дуруду саловатларимиз бўлсин.
Олам ҳозирги кунда ахлоқсизлик, разолат ва жиноятнинг кенг тарқалганидан аянчли аҳволда қолди. Бунинг сабаби инсон Аллоҳни эсдан чиқариши, Унинг улуғлигини унутишидир. Аллоҳдан қўрқиишлик доимо руҳий хаётнинг асосларидан бўлиб келган. Чунки бу нарса доимо инсонни яхшилик чуққиларига олиб чиққан. Шунинг учун ҳам барча динлар мана шу фикрни кишилар қалбига жо қилиш учун келган бўлиб, уларга Аллоҳнинг ғазаби бу дунёю у дунё азобига гирифтов қилишини баён этган. Гарчи инсон Аллоҳдан қўрқмас экаан, у хеч қандай ёмонликдан қайтмайди, ҳавоий-нафси нимани хохласа шуни қилади. Бу йулда ўзидан бошқаларга қандай жабрлар ютиши ҳақида қайғурмайди. Инсонни ўзидан бошқага ёмонлик қилишдан қайтариш учун тузилган ҳеч қандай қонунлар хозиргача фойда бергани йўқ.
Ислом эса ёмонлик қилганларга муносиб азоб-уқубатларни қонунлаштириш билан бирга доимо Аллоҳдан қўрқиб туриш, унинг азобидан хавфда бўлишни кишиларга эслатиб келган. Шундай бўлгандагина кишилар Аллоҳга итоат қиладилар ва унинг розилигига муяссар қилувчи туғри йўлдан борадилар.
Қуръон оятлари бунинг гувоҳидир:
«Кимки Аллохга, пайғамбарга итоат қилса, Аллохдан қўркса, унга тақво қилса, ундай кишилар нажот топгувчилардир» («Нур» сураси, 52-оят).
«Ўз парвардигорларидан қурқмай туриб қўрқадиганларга мағфират (гуноҳни кечиш) ва улкан савоб бор » («мулк» сураси, 12-оят).
«Кимки парвардигордан қўрқса, Аллох улардан рози бўлади, улар Аллохдан рози бўладилар» («баййина» сураси, 8-оят).
Аллоҳдан қўрқиш инсонни одоб доирасида шижоатли қилади. Бу эса энг яхши инсоний сифатлардандир. Чунки бундай киши ўз фикрини ўзи туғри деб тушунган нарсани очиқ-ойдин айтади, одамларнинг гап сўзидан , ҳукумдорларнинг ғазабидан қўрқмайди. Нотўғри деб билган ишига асло қўл урмайди, агар одамларга ёқмаса ҳам. Куръон сураларида мусулмонларни шундай бўлишга чақирилган:
«Агар, ҳақиқий мўмин бўлсаларингиз, улардан (одамлардан) эмас, мендан қўрқинглар» («Олий Имрон» сураси, 175-оят).
«Улардан (одамлардан) қўрқасизларми? Агар хакикий мўмин бўлсаларингиз Аллоҳдан қўрқишингиз ҳақлирокдир» («тавба» сураси, 13-оят).
«Улар (мўминлар) Аллохнинг йўлида жиҳот қиладилар ва маломатчиларнинг маломатидан қўрқсайдилар» («Моида» сураси , 54-оят).
Ислом тарихи ҳақиқат йўлида жон фидо қилган қаҳрамонлар ҳақидаги маълумотларга тўла. Улар ҳақиқатни ўз жонларидан ҳам устун кўрганликлари учун ҳар қандай азоб-уқубатларга ҳам бардош берганлар. Қуръон Аллоҳдан қўрқишни доим умидворлик билан ёнма-ён қўйган. Чунки Аллоҳ тавбасини қабул қилишидан ноумид бўлган киши ҳатарли бир қувватга айланиб қолади, ундан ҳеч яхшилик кутиб бўлмайди. Чунки Аллоҳ билан банданинг орасидаги алоқанинг узилиши, барча фасодларнинг бошидир. Кишининг ўз парвардигоридан қўрқишининг чагараси бўлиб, у ноумидликка етиб бормаслиги керак. Фақат қўрқитиш асосида қилинган тарбия, Ислом назарида нотуғри тарбия ҳисобланади. Чунки бундай тарбия қалблардаги нурни сундиради, ва яхшилик аломатларини беркитади. Ҳар бир кишида яхши иш қилишга хоҳиш бўлиб, бу хоҳишни яхши мукофот ва Аллоҳнинг фазли каримига эришиш ваъдаси билан руҳлантириб туриш лозим. Бу ҳақда Қуръон ояти шундай дейди: «Ер юзида Аллоҳ яхшилаб қўйгандан сўнг, фасод ишларини қилманг. Аллоҳга ундан қўрққан ва умидвор бўлган ҳолда дуо қилинг. Албатта Аллоҳнинг раҳмати яхши ишларни қилувчиларга яқиндир» («Аъроф» сураси, 56- оят).
Аллоҳ ҳақиқий мўминларни сифатлаб, шундай дейди: «Уларнинг ёнбошлари кўрпа-тўшакдан узоқда бўлиб, ўз парвардигорларига ҳавф ва умидворлик билан дуо қиладилар» («Сажда» сураси, 16-оят).
Баъзи пайғамбарларни сифатлаб, Аллоҳ шундай дейди: «Албатта улар яхши ишларга шошилишар, бизга рағбат ва умидворлик билан дуо қилишар эдилар ва биздан қўрқишар эдилар» («Анбиё» сураси, 90-оят).
Навоий шаҳар бош отинойиси: Бурхонова Чинни.