Рўза араб тилида “сиём” деб аталиб, луғатда ўзни бир нарсадан тийишни билдиради. Шариат истилоҳида эса “тонг отгандан то қуёш ботгунича ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзни тиймоқликдир”.
Рамазон ойи рўзасини тутиш иккинчи ҳижрий санада фарз қилинган бўлиб, бу ибодатнинг инсон учун фойдалари жуда ҳам кўп. Жумладан:
1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
Аллоҳ таоло рўза ҳақидаги оятнинг охирида:
“Шоядки, тақво қилсангиз”, деган.
Аллоҳ таолонинг “Шоядки” дегани “албатта, албатта” маъносидадир.
Қадимдан барча уламолар ва ҳукамолар бу ҳақиқатни такрорлаб келганлар. Ўзини билган ҳар бир рўза тутувчи ҳам ушбу ҳақиқатни жуда яхши англайди.
Шу билан бирга, рўза тутишнинг ҳикматларини тарғиб қилувчилар қаторига кейинги пайтларда кишиларни очлик йўли билан даволовчи табиблар ҳам қўшилдилар. Уларнинг таъкидлашларича, ихтиёрий оч қолиш, яъни рўза тутиш ила инсонда Аллоҳдан қўрқиш, У зотни доимо ҳис этиб туриш, хуллас, тақво ҳисси пайдо бўлади ва ортади. Ҳозирги кунимиздаги оч қолдириб даволовчи табибларнинг энг машҳурлари ичида мусулмони йўқ ҳисоб. Лекин улар дунёдан ўтган машҳур кишилар, жумладан, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломлар, Будда ва Ганди кабилар ҳам ихтиёрий оч қолиш йўли билан олий руҳий мақомларга эришганларини, ҳозирда ҳам ким тақводорликка эришиш ниятида бўлса, албатта, рўза тутиши зарурлигини таъкидламоқдалар.
2. Рўзанинг энг зўр ҳикматларидан бири шуки, у туфайли рўзадор ўз соғлиғини тиклаб олади.
Рўза ихтиёрий оч қолишнинг энг яхши ва самарали намунасидир.
Рўза нафақат соғлиқни сақлаш учун, балки беморликларни даволаш учун ҳам ўта зарур омилдир.
3. Рўзанинг фойдаларидан навбатдагиси ҳавои нафсни синдиришдир.
Маълумки, ҳавойи нафснинг айтганини қилавериш инсонни унга қул қилиб қўяди. Бора-бора инсон ҳавои нафси нима деса, шуни қиладиган бўлиб қолади. Ҳавои нафс инсонни ҳеч қачон яхши нарсага буюрмайди. Рўза тутган киши эса иштаҳаси келиб турган ҳолда турли таом, ичимликлар, шаҳвоний ва бошқа нафси тилаб турган нарсалардан ўзини тийиши билан ҳавои нафсининг хоҳишини синдиради. Шу билан рўзадорнинг иродаси кучаяди, ҳавои нафсини жиловлаб олишга эришади.
4. Рўзанинг фойдаларидан яна бири шайтонга қаҳр кўрсатишдир.
Маълумки, лаънати шайтон инсон боласини ҳар доим яхшиликдан қайтариб, ёмонликка бошлаб туради. Инсон ёмонликка юрса, шайтон алайҳилаъна хурсанд бўлади. Яхшиликка юриб, Аллоҳнинг амрини бажо келтирса, у лаъин хафа бўлади, ўзини қаҳрга қолган ҳисоблайди. Рўза эса айнан мана шундай ибодатдир. Рўза ибодатини қилган инсон ёмонликлардан қайтиши ва Аллоҳга тақво қилиши билан шайтонга қаҳр кўрсатган бўлади.
5. Рўзанинг фойдаларидан яна бири рўзадорнинг қалби мусаффо бўлишидир.
Рўза тутган инсон доимо Аллоҳ таолонинг ўзини кузатиб турганини ҳис қилиб яшайди. Шунинг учун ўзи ёлғиз қолганида ҳам рўзасини очишга журъат этмайди. Доимий равишда Аллоҳни ҳис этиб туриш эса киши қалбини мусаффо қилади. Бундай инсоннинг қалбига Аллоҳ муҳаббатидан бошқа нарса сиғмай қолади. Рўзадор киши ўз-ўзидан ёмонлик қила олмай қолиши ҳам шундан.
Демак, ким қалби мусаффо бўлишини хоҳласа, рўза тутсин.
6. Рўза тутган кишининг гуноҳлари тутган рўзаси сабабли мағфират қилинади.
7. Рўза тутган киши ўз рўзаси туфайли фаришталар сифати ила сифатланади.
Маълумки, емаслик, ичмаслик ва жинсий яқинлик қилмай, доимо тоатда бўлиш фаришталарга хос сифатдир. Рўза тутган инсон ўзининг рўзадорлиги билан айнан ана шу сифатларга соҳиб бўлади.
Демак, ким фаришталар сифатига эга бўлишни истаса, рўза тутсин.
8. Рўзанинг фойдаларидан яна бири рўзадорнинг сабр-бардошли киши сифатига эга бўлишидир.
Бу эса ҳар бир инсон учун жуда ҳам зарур сифатдир. Ўз ихтиёри ила ўттиз кун турли кўнгли хоҳлаган нарсалардан ўзини тийган киши эса керагича сабр-бардошга эга бўлади.
Демак, ким сабр-бардошли бўлишни истаса, рўза тутсин.
9. Рўза рўзадорда раҳм-шафқат сифатини шакллантириб, мустаҳкамлайди.
Рўза тутган киши ўз ихтиёри билан оч қолиб, чанқаб, кўнгли хоҳлайдиган турли нарсалардан вақтинча маҳрум бўлиш билан ўз ихтиёридан ташқари оч қолиб, чанқаб, дунё лаззатларидан бебаҳра бўлиб юрган бева-бечора, камбағалларга нисбатан раҳм-шафқатли бўлиб қолади. Доимо уларга яхшилик қилиб туриш кераклигини тушуниб етади.
Демак, ким ўзида раҳм-шафқат сифатини шакллантириш ва мустаҳкамлашни хоҳласа, рўза тутсин.
Аллоҳ таоло: “Эй иймон келтирганлар, сиздан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз”, деган (Бақара сураси, 183-184-оятлар).
Аллоҳ таоло бу ояти каримани: “Эй иймон келтирганлар!” деган мўминларга маҳбуб нидо билан бошламоқда. Мўминларга муҳим ва машаққатли ишни таклиф қилишдан олдин улар яхши кўрган сифат билан нидо қилинмоқда. Бу сифатни эслатиб қилинган нидо ушбу олий мақомга лойиқ бўлиш учун ҳар қандай машаққатни ҳам бўйнига олишга тайёр турган кишида бўлажак ишга ғайрат билан киришиш руҳини уйғотади.
Ҳолис Аллоҳ учун, юксак матонат, хайру барака умидида тутаётган рўзаларимизни чиройли хулқимиз ва одобимиз билан безайлик!
“Зарафшон” жоме масжиди имом-хатиби
Комилжон Шодмонов.