МАНМАНЛИК

24-03-2021, 20:35 admin Мақолалар 642

МАНМАНЛИК
Бисмиллаҳир Рахманир Рохийм!
Бутун оламни яратган Оллохимга хамду-саноларимиз, Пайғамбаримиз Мухаммад соллалоху алайхи васалламга дуруду саловатларимиз бўлсин.
Манманлик ижтимоий разолатлардан бири бўлиб, инсонлар орасига айрилиқ ва адоват солади. Уларнинг орасидан хамкорлик ва мухаббатни кетказибгина колмай, балки ахлокий ислохимизни хам қийинлаштиради. Чунки манман киши ўз камбағаллик ва айбларини тан олмай, ўзини юқори санаб, қулоғи ўзининг мақтовидан бўлак нарсани эшитмай қолади. Ким манман булса, бировнининг насихатини эшитишдан боштортади. Бу эса, олимларни илмидан, ахли фазл кишиларни фазлидан фойдаланишдан махрум килади. Натижада ундай одам жахолат ботқоғига ботиб кетади. Шунинг учун ҳам Аллох таоло манман кишиларни ўз пайғамбарларига юборган хидоятларини тинглашдан махрум қилади. Чунки манманлар манманлиги учун Аллохнинг ғазабига дучор бўлгайлар. Қуръонда шундай дейилади: «Ер юзи ҳақиқатни тан олмай, манманлик қилиб юрганларни ўз оятларимдан узоклаштираман. Улар ҳамма оятларни кўрсалар хам, имонга келмайдилар, туғри йулни кўрсалар ҳам шу йўлга кирадилар» ( «Аъроф» сураси, 146-оят).
Қуръон хабар берадики, манманлар пайғамбарлар чақириғига жавоб беришдан бош тортганларнинг энг осийларидирлар. Солих пайғамбар алайхиссалом кавми хақида ҳикоя қилиб, Аллох шундай дейди: «Унинг қавмидан бўлган манманлар бошлиқлари, имон келтирганларни заиф санаб шундай дедилар : «Солихни Аллох тарафидан юборилган пайғамбар деб биласизларми?» Улар жавоб бердилар: «Албатта биз унга юборилган нарсага ишонамиз». Манманлар: «Сизлар иймон келтирган нарсага кофирдирмиз (ишонмаймиз)»-дедилар» («Аъроф» сураси, 75-76-оятлар).
Од пайғамбарнинг қавмлари манманлик қилиб, Аллохнинг ҳидоятини эшитишдан бош тортганлари учун, бу дунёю у дунё аламли азобларга дучор бўлдилар: «Аммо Од қавми ер юзида ҳақиқатдан юз ўгириб, манманлик қилдилар ва бундан хам қувватлироқ одам борми, дедилар. Уларни яратган Аллох улардан
қувватли эканлигини билмасмидилар.Улар бизнинг оятларимизни инкор килдилар. Биз эса,уларга қаторасига бир неча кун совук шамолни юбордик, тоинки улар бу дунёда хорлик азобини тотиб кўрсинлар. Охират азоби бундан хам кўпрок хор қилади.Уларга хеч қандай ёрдам берилмайди» («Фуссилат» сураси, 15-16-оятлар).
Аллох манманларнинг охиратда аламли азобларга дучор булиши хабарини бериб айтади: «Жаҳаннам манманларнинг жойлашадиган макони эмасми» («Зумар» сураси, 60-оят).
Уйлаб курайлик манман киши нимаси билан фахрланади? Гўзаллиги биланми ёки куввати биланми? Гўзаллигининг йўқолиши турган гап. Салгина касал бўлса, қувватидан хам асар колмайди . Кун ўтиши билан ёшлик хам ўтиб, қарилик, кучсизлик тарафга хохласа хам, хохламаса хам яқинлашиб бораверади. Агар у мол –дунёси билан фаҳрланмокчи бўлса, билиб қўйсинки, ўлим бой билан камбағални ажратмайди. Хар бир инсон ўз мулкини бошқа бировга колдириб кетади. Шунинг учун хам Куръони карим манманликдан кайтаради. «Исро» сурасида шундай дейилган: «Ер юзида гердайиб юрма. Албатта, сен ерни тешиб юбора олмайсан ёки ўсиб, тоғлар билан хам тенг бўла олмайсан» («Исро» сураси, 37-оят).
Бошка бир оятда шундай дейилган: «Юзингни одамларга буриштирма, ер юзида гердайиб юрма. Албатта, Аллох фахрланувчи ва манманларни яхши кўрмайди» («Лукмон» сураси, 28-оят).
Манманлик хақидаги қисқача сўз мана шулардан иборат. Манманликни Аллох ёмон кўради. Чунки бу нарса жамиятга зарар етказувчи ёмон сифатлардан бўлиб, одамлар орасида нафрат ва бир-бирини ёмон кўришга олиб боради. Тарбиячилар ва ислохчилар бу ёмон сифатга қарши кураша бориб, жамият аъзоларига унинг зарарларини тушунтириб борсалар кандай яхши булар эди.


Ч.Бурхонва
Навоий шахар бош отинойиси


ЎМИ Навоий вилоят вакиллигискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш