ЭЗГУЛИК АМАЛЛАРИ
Бисмиллахир Рохманир Рохийм!
Бутун оламни яратган Оллохимга ҳамду-саноларимиз, Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга дуруду саловатларимиз бўлсин.
Ислом абадий саодат манзилига элтувчи яхшилик динидир. қалби имон нурлари билан чароғон кимса Қуръони карим оятлари, ҳадиси шариф йўл-йўриклари ва барча шаръий ҳукмларга итоатда бўлиб, харомдан ҳазар қилади. Халоллик билан яшайди. Хаётини эзгу амаллар билан ўтказишга ҳаракат қилади. Аллох таоло Куръони каримда бандаларни эзгу ва хайрли ишлар килишга шошилишга буюради: «Роббингиздан (келувчи) мағфират ва кенглиги осмонлару ерга тенг тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннат сари шошилингиз».
Тақводорлар тўкинлик ва танглик кунларида хам эхсон қиладиган, ғазабларни ичига ютадиган, одамларни авф этадиганлар экан. Улар эзгулик йўлида собиткадам кишилар бўлиб, ҳар қандай шароитда хам хаддиларидан ошиб, фисқ-фасодга берилиб кетмайдилар. Балки ўзларини босиб, хайр-эхсон килишда бардавом бўладилар. Шунингдек бошларига мусибат тушса хам ўзларини йуқотиб қўймайдилар. Ва бахиллик йулига ўтиб олмайдилар. Тақводорларнинг сифатларидан бири, улар ғазабларини ичларига юта оладилар. Холбуки, ғазабни ютиш жуда мушкул бўлиб, уни жиловлаш ҳар кимнинг хам қўлидан келавермайди. Шу боис хам эвазига Аллох таоло тақводорлар учун хозирлаб қўйилган жаннат хушхабарини етказаётир. Бир киши келиб, Расулуллохга (саллоллоху алайхи ва салам) : «Эй Аллохнинг Расули, менга насиҳат қилинг», деди. Он хазрат: «Ғазаб килма», дедилар.
Уша одам кейинчалик эътироф этиб, бундай дейди: «Расуллох (саллолоху алайху ва салам) бу гапни айтганларидан кейин уйлаб кўрсам ғазаб хамма ёмонликни ўзида жамлаган экан» (Имом Ахмад ривояти).
Тақводорларнинг яна бир сифати одамларни афв қила олиши ва кечира билишидир. Авф қилган хар бир мусулмон жаннатга киришига хақли экан.
Мискин бева-бечора ва етимларга ёрдам бериш хам нихоятда савобли иш. Етимларга овқат, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш ўзига тўқ кишиларнинг зиммасидаги бурчидир. Қуръони каримда етимларга қараш банда олдидаги хақ эканлиги алохида эслатилади. Етимни хурловчи, зулм қилувчи, хаққини паймол қилувчи кишини имонли деб бўладими? Етим ва мухтож кишиларга ёрдам кўрсатиш Аллох таолонинг ризолигини топишга васила бўлар экан. Муъмин киши зийрак, фаросатли эътиборли бўлиши керак. Тўқ қорнимиз , бут устимиз Аллох таолони рози ва хушнуд этувчи ишларни қилишдан тўсиб қўймасин. Пайғамбаримиз (алайхиссалом) шундай дейдилар: «Қушниси оч бўла туриб, ўзи тўқ холда тонг оттирган киши мусулмон эмас».
Бундан ташқари мусулмон киши барчага бирдек мулойим булиши лозим. Пайғамбаримиз (алайхиссалом) бундай дейдилар: «Эй Оиша, мулойим бўл ,чунки қайси нарсада мулойимлик бўлса, уни зийнатлайди. Қайси нарсада мулойимлик бўлмаса, у бадном бўлади». Хақиқий мусулмон қўлидан ва тилидан бошка мусулмонларга зарар етказмайдиган кишидир. Аллох таоло орамиздаги мехр-оқибатни янада зиёда айлаб, бизни хам тақводорлардан килсин!
Навоий шахар отинойиси Ч.Бурхонова