Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Бутун оламни яратган Оллоҳимга ҳамду-саноларимиз, Пайгамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатларимиз бўлсин.
Олам ҳозирги кунда ахлоқсизлик, разолат ва жиноятнинг кенг тарқалганидан аянчли аҳволда қолди. Бунинг сабаби инсон Аллоҳни эсдан чиқариши, унинг улуғлигини унутишидир. Аллоҳдан қўрқишлик доимо руҳий ҳаётнинг асосларидан бўлиб келган. Чунки бу нарса доимо инсонни яхшилик чўққиларига олиб чиққан. Шунинг учун ҳам барча динлар мана шу фикрни кишилар қалбига жо қилиш учун келган бўлиб, уларга Аллоҳнинг ғазаби бу дунёю у дунё азобига гирифтов қилишини баён этган. Гарчи инсон Аллоҳдан қўрқмас экаан, у ҳеч қандай ёмонликдан қайтмайди, ҳавоий-нафси нимани хоҳласа шуни қилади. Бу йўлда ўзидан бошқаларга қандай жабрлар етиши ҳақида қайғурмайди. Инсонни ўзидан бошқага ёмонлик қилишдан қайтариш учун тузилган ҳеч қандай қонунлар ҳозиргача фойда бергани йўқ.
Ислом эса ёмонлик қилганларга муносиб аъзоб-уқубатларни қонунлаштириш билан бирга доимо Аллоҳдан қўрқиб туриш, Унинг азобидан хавфда бўлишни кишиларга эслатиб келган. Шундай булгандагина кишилар Аллоҳга итоат қиладилар ва Унинг розилигига муяссар қилувчи тўғри йўлдан борадилар.
Қуръон оятлари бунинг гувоҳидир:
1. «Кимки Аллоҳга, пайғамбарга итоат қилса, Аллоҳдан қўрқса, Унга тақво қилса, ундай кишилар нажот топгувчилардир» («Нур» сураси, 52-оят).
2. «Уз парвардигорларини кўрмай туруб қўрқадиганларга мағфират (гуноҳни кечиш) ва улкан савоб бор » («Мулк» сураси, 12-оят).
3. «Кимки парвардигордан қўрқса, Аллоҳ улардан рози бўлади, улар Аллоҳдан рози бўладилар» («Баййина» сураси, 8-оят).
Аллоҳдан қўрқиш инсонни одоб доирасида шижоатли қилади. Бу эса энг яхши инсоний сифатлардандир. Чунки бундай киши ўз фикрини ўзи тўғри деб тушунган нарсани очиқ-ойдин айтади, одамларни нг гап сўзидан, ҳукмдорларнинг ғазабидан қўрқмайди. Нотўғри деб билган ишига асло қўл урмайди, агар одамларга ёқмаса ҳам. Қуръон сураларида мусулмонларни шундай бўлишга чақирган:
1. «Агар, ҳақиқий мўъмин бўлсаларингиз, улардан (одамлардан) эмас, Мендан қўрқинглар» («Оли Имрон» сураси, 175-оят).
2. «Улардан (одамлардан) қўрқасизларми? Агар ҳақиқий мўъмин бўлсаларингиз Аллоҳдан қўрқишингиз ҳақлироқдир» («Тавба» сураси, 13-оят).
3. «Улар (мўъминлар) Аллоҳнинг йўлида жиҳот қиладилар ва маломатчиларнинг маломатидан қўрқмайдилар» («Моида» сураси , 54-оят).
Ислом тарихи ҳақиқат йўлида жон фидо қилган қаҳрамонлар ҳақидаги маълумотларга тўла. Улар ҳақиқатни ўз жонларидан ҳам устун кўрганликлари учун ҳар қандай азоб-уқубатларга ҳам бардош берганлар. Қуръон Аллоҳдан қўрқишни доим умидворлик билан ёнма-ён қўйган. Чунки Аллоҳ тавбасини қабул қилишидан ноумид бўлган киши хатарли бир қувватга айланиб қолади, ундан ҳеч яхшилик кутиб бўлмайди. Чунки Аллоҳ билан банданинг орасидаги алоқанинг узилиши, барча фасодларнинг бошидир. Кишининг ўз парвардигоридан қўрқишининг чегараси бўлиб, у ноумидликка етиб бормаслиги керак. Фақат қўрқитиш асосида қилинга тарбия, Ислом назарида нотўғри тарбия ҳисобланади. Чунки бундай тарбия қалблардаги нурни сўндиради ва яхшилик аломатларини беркитади. Ҳар бир кишида яхши иш қилишга хоҳиш бўлиб, бу хоҳишни яхши мукофот ва Аллоҳнинг фазли каримига эришиш ваъдаси билан руҳлантириб туриш лозим. Бу ҳақда Қуръон ояти шундай дейди: «Ер юзида Аллоҳ яхшилаб қўйгандан сўнг, фасод ишларини қилманг . Аллоҳга Ундан қўрққан ва умидвор бўлган ҳолда дуо қилинг. Албатта Аллоҳнинг раҳмати яхши ишларни қилувчиларга яқиндир» («Аъроф» сураси, 56- оят).
Аллоҳ ҳақиқий мўъминларни сифатлаб, шундай дейди: «Уларнинг ёнбошлари кўрпа-тўшакдан узоқда бўлиб, ўз парвардигорларига хавф ва умидворлик билан дуо қиладилар» («Сажда» сураси, 16-оят).
Баъзи пайғамбарларни сифатлаб, Аллоҳ шундай дейди: «Албатта улар яхши ишларга шошилишар, бизга рағбат ва умидворлик билан дуо қилишар эдилар ва биздан қўрқишар эдилар» («Анбиё» сураси, 90-оят).
Аллоҳдан умидворлик билан қўрқиш инсоннинг ишларига таъсир қилувчи энг муҳим омиллардан биридир. Шу нарса инсон виждонини тарбиялайди ва уни инсоният жамиятининг яхши аъзосига айлантиради.
Навоий шаҳар бош отинойиси: Ч.Бурхонова