ЭЗГУЛИК АМАЛЛАРИ

28-03-2021, 23:10 admin Мақолалар 744

ЭЗГУЛИК АМАЛЛАРИ
Бисмиллахир Рохманир Рохийм!
Бутун оламни яратган Оллохимга хамду-саноларимиз, Пайгамбаримиз Мухаммад соллаллоху алайхи васалламга дуруду саловатларимиз булсин.
Ислом абадий саодат манзилига элтувчи яхшилик динидир. Калби имон нурлари билан чарогон кимса Куръони карим оятлари, хадиси шариф йул-йуриклари ва барча шаръий хукмларга итоатдабулиб, харомдан хазар килади. Халоллик билан яшайди. Хаётини эзгу амаллар билан утказишга харакат килади. Аллох таоло Куръони каримда бандаларни эзгу ва хайрли ишлар килишга шошилишга буюради: «Роббингиздан (келувчи) магфират ва кенглиги осмонлару ерга тенг такводорлар учун тайёрлаб куйилган жаннат сари шошилингиз».
Такводорлар тукинлик ва танглик кунларида хам эхсон киладиган, газабларни ичига ютадиган, одамларни авф этадиганлар экан. Улар эзгулик йулида собиткадам кишилар булиб, хар кандай шароитда хам хаддиларидан ошиб, фиск-фасодга берилиб кетмайдилар. Балки узларини босиб, хайр-эхсон килишда бардавом буладилар. Шунингдек бошларига мусибат тушса хам узларини йукотиб куймайдилар. Ва бахиллик йулига утиб олмайдилар. Такводорларнинг сифатларидан бири, улар газабларини ичларига юта оладилар. Холбуки, газабни ютиш жуда мушкул булиб, уни жиловлаш хар кимнинг хам кулидан келавермайди. Шу боис хам эвазига Аллох таоло такводорлар учун хозирлаб куйилган жаннат хушхабарини етказаётир. Бир киши келиб, Расуллохга (саллоллоху алайхи ва салам) : «ЭйАллохнинг Расули, менга насихат килинг»,деди. Он хазрат: «Газаб килма», дедилар.
Уша одам кейинчалик эътироф этиб, бундай дейди: «Расуллох (саллолоху алайху ва салам) бу гапни айтганларидан кейин уйлаб курсам газаб хама ёмонликни узида жамлаган экан» (Имом Ахмад ривояти).
Такводорларнинг яна бир сифати одамларни афв кила олиши ва кечира билишидир. Авф килган хар бир мусулмон жаннатга киришига хакли экан.
Мискин бева-бечора ва етимларга ёрдам бериш хам нихоятда савобли иш. Етимларга овкат, кийим-кечак, таълим ва тарбия бериш узига тук кишиларнинг зиммасидаги бурчидир. Куръони каримда етимларга караш банда олдидаги хак эканлиги алохида эслатилади. Етимни хурловчи, зулм килувчи, хаккини паймол килувчи кишини имонли деб буладими? Етим ва мухтож кишиларга ёрдам курсатиш Аллох таолонинг ризолигини топишга васила булар экан. Мумин киши зийрак, фаросатли эътиборли булиши керак. Тук корнимиз , бут устимиз Аллох таолони рози ва хушнуд этувчи ишларни килишдан тусиб куймасин. Пайгамбаримиз (алайхиссалом) дейдилар: «Кушниси оч булатуриб, узи тук холда тонг оттирган киши мусулмон эмас».

Бундан ташкари мусулмон киши барчага бирдек мулойим булиши лозим. Пайгамбаримиз (алайхиссалом) бундай дейдилар: «Эй Ойиша, мулойим бул,чунки кайси нарсада мулойимлик булса, уни зийнатлайди. Кайси нарсада мулойимлик булмаса, у бадном булади». Хакикий мусулмон кулидан ва тилидан бошка мусулмонларга зарар етказмайдиган кишидир. Аллох таоло орамиздаги мехр-окибатни янадазиё да айлаб, бизни хам такводорлардан килсин!



Навоий шахар отинойиси Ч.Бурхонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш