Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мавзусида тадбир ўтказилди

9-07-2019, 09:31 admin Янгиликлар 1 623

Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мавзусида тадбир ўтказилдиНавоий шаҳридаги Хазрати А.Навоий номидаги жомеъ масжидида вилоятда расмий фаолият олиб борувчи отинойилар, вилоят ҳокимининг ўринбосари, ДХХ ходимлари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир "Ҳудудларда Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, кийиниш маданияти, диний марака ва маросимларни ўтказишда отинойилар ҳамда маҳалла ходимларининг ҳамкорлиги" тўғрисида ўтказилди.
Йиғилишни вилоят ҳокимининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Садикова олиб бориб, ўтган даври мобайнида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасида амалга оширган ишларини таҳлил этиб, кун тартибидаги масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Н.Садикова ўз сўзида, айрим ҳудудларда отинойилар, айниқса бош отинойиларнинг фаолияти қониқарсиз ташкил этилаётганлиги, сўнги вақтларда тўй ва маросимлар ортиқса исрофгарчиликлар билан ўтаётганлиги, ушбу исрофгарчиликлар ортидан турли нохуш ҳолатлари кузатилаётганлиги тўғрисида тўхталиб ўтди.


Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш мавзусида тадбир ўтказилдиОтинойилар бугунги кунда нафақат ўз ҳудудида диний маросимларни ўтказиш, балки шу ҳудуднинг ижтимоий-маънавий муҳитини барқарорлаштиришда ўз ҳиссасини қўшиши, таълим муассасалари, фуқаролар йиғинлари, профилактика инспекторлари билан ҳамкорликни йўлга қўйишлари, атрофдаги фаолларни хушёрликка чақириш, атрофда юз бераётган воқейликка бефарқ бўлмаслик лозимлиги, зеро ҳудудда содир этилаётган салбий ҳолатлар билан, ушбу ҳуддадаги барча ташкилот, муассаса, идора вакиллари ва жамоатчиликка баҳо берилишини таъкидлаб ўтди.
Шунингдек, йиғилишда Давлат ҳавсизлик хизмати ходимлари З.Назаров, Ж.Мирдавлатовлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда дин соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тўхталиб, амалга оширилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда сўнги вақтларда диний соҳада олиб борилаётган сиёсатни бузиб, нотўғри талқин қилаётган баъзи бир фуқароларнинг борлигини танқид қилиб ўтди.
Отинойиларнинг диний билимларини ошириш мақсадида ўтказилган ўқувлардан сўнг, уларнинг ўзбошимчалик билан ўзлари олган билимни бировларга ўргатиши, яъни диний дарс бериши каби ҳолатлар кузатилаётганлиги, отинойилар ўзларининг диний, дунёвий билимлари ва ташқи кўринишлари билан ибрат бўлишлари лозимлигини таъкидлади.
Бундан ташқари отинойилар диний вазиятни яхшилаш, диний хурофотларнинг олдини олиш, нотўғри ғоялар талқин этиб юрган фуқаролар билан профилактик тадбирлар ўтказиш, ҳудуддаги нотинч ёки салбий ҳатти-харакатни содир этишга мойил бўлган фуқаролар билан якка тартибда ишлаш, ҳудудни жиноятдан холи ҳудудга айлантиришда ўз ҳиссасини қўшиши кераклигини айтиб ўтди
Мазкур йиғилиш жонли мулоқот тарзида ўтиб, йиғилиш қатнашчилари ўзларининг саволларига батафсил жавоб олдилар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш