Отинойилар фаолиятини такомиллаштириш борасида семинар бўлиб ўтди

29-05-2019, 08:15 admin Янгиликлар 1 210

Отинойилар фаолиятини такомиллаштириш борасида семинар бўлиб ўтдиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.Акромовнинг 2019 йил 24 май кунги 2882-сонли хатига асосан, Навоий вилоятида фаолият юритаётган отинойиларнинг функционал вазифалари, билим ва малакаларини янада ривожлантириш, отинойиларнинг маҳалла ва хотин-қизлар институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудлар кесимида отинойиларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш тўғрисида йиғилишни ЎМИ Навоий вилояти вакили Т.Рўзиев очиб, йиғилиш қатнашчиларини кун тартибидаги масала билан таништириб, сўзни Ўзбекистон мусулмонлари идораси мутахассиси И.Элмуродовга берди.

И.Элмуродов йиғилиш қатнашчиларини Рамазон ойи билан муборакбод этиб, йиғилишдан кўзланган мақсад отинойиларнинг фаолиятини янада ривожлантиришда хотин-қизлар қўмитаси, “Оила” маркази ва “Маҳалла” институтлари билан ҳамкорликдаги ишларни йўлга қўйишда нималарга эътибор бериш кераклиги, жумладан: Бугунги кунда учраётган муаммолардан бири эшитиши ва гапиришида нуқсони бор фуқаролар орасида учраётган миссионерлик ҳолатларини олдини олиш, оилавий ажримлар, нотинч оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёшларни оилага тайёрлаш ишларида аҳолининг ҳамма қатламларига етиб бориб, уларнинг дардларини эшитиш долзарб вазифа эканлигини айтиб, мазкур вазифаларни амалга ошириш учун нималар тўсқинлик қилаётганлиги, отинойиларнинг ҳуқуқий мақомини оширишда Навоий вилояти шароитида нималарга эътибор қаратиш кераклиги юзасидан, “Оила” маркази ва “Маҳалла” жамоат фонди ходимлари, имом-хатиблар ва отинойиларда қандай таклиф, фикр ва мулоҳазалари бор эканлигини билишдан иборат эканлигини айтиб ўтди. Ушбу борада отинойиларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида вилоят хотин-қизлар ишлари буйича вакиллар қатнашмаганлигини ва бу борада ҳамкорлик суст эканлигига эътироз билдирди. Шундан кейин йиғилиш қанташчиларининг фикр ва мулоҳазаларига навбат берилди.

Отинойилар фаолиятини такомиллаштириш борасида семинар бўлиб ўтди
Йиғилишда ЎМИ Навоий вилояти вакилининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси У.Холова бугунги кунда Навоий вилоятида 170 нафар отинойилар расмий суҳбатдан ўтиб фаолият олиб бораётганлиги, мавжуд 170 нафар отинойиларнинг атиги ўн бир нафари ислом ўрта махсус билим юртини битказганлиги, қолган 159 нафари мустақил ўрганиб фаолият олиб бораётганлиги, отинойилар вилоятдаги 303 та маҳаллаларни қамраб олмаётганлиги, диний билимлари етарли эмаслигини билдирди. Шаҳар ва туманлардаги барча отинойилар ҳудудлардаги масжидларга бириктирилиб, ҳафтанинг ҳар жума масжид имом-хатиби томонидан тезислар билан таъминланиб келинаётганлиги, лекин иш самарадорлигини ошириш учун бош отинойиларнинг моддий техник базаси етарли қилиб берилса, ҳамда уларни ойлик маош билан таъминланса, МФЙларда улар учун алохида хоналар ажратилса ва уларга диний ишлар буйича маслаҳатчи мақоми берилса янада яхши ишлаш учун шароит яратиб берилган бўлар эди. Шунингдек, отинойиларнинг диний билим савиясини ошириш мақсадида Навоий вилоятида “Қуръон ва тажвид”, ”Ҳадис” 3 ойлик курслари, маънавият ва маърифат дарслари ташкил этилса отинойиларни малакасини ошириш ва отинойилик фаолияти билан шуғулланиш истаги бўлган аёлларни тайёрлаш имкони бўлар эди.
Навоий вилоятидаги шаҳар ва туманлар отинойилари ўз таклиф ва фаолиятларига доир муаммолари юзасидан сўзга чиқиб фикр билдирдилар, жумладан: Кармана туман бош отинойиси Ф.Мирзаева, Навбахор туман бош отинойиси Д.Холматова, Қизилтепа туман бош отинойиси М.Файзиева, Хатирчи тумани бош отинойиси С.Райимова, Навоий шаҳар бош отинойиси Ч.Бурхоновалар сўзга чиқиб, отинойиларни билим савияларини ошириш бўйича махсус ўқув курслари ташкил этиб бериш, марказдан узоқ туманлар учун мазкур ўқув курсларини ўз ҳудудларида ташкил қилиш, отинойи етишмайдиган маҳаллаларни отинойилар билан таъминлаш, шу билан биргаликда “ФҲДЁ бўлимларида гувоҳнома олишдан олдинги, отинойиларни бўлажак келин-куёвлар билан ўтказадиган суҳбатларини қонун доирасида киритиш”, диний уламолар иштирокида суҳбатлар ташкил этиш, таклифини билдиришди.


Отинойилар фаолиятини такомиллаштириш борасида семинар бўлиб ўтди
Вилоят бош отинойилари томонидан тумандаги маҳаллаларга отинойи етишмовчилиги мавжудлиги айтиб ўтилди.
Навоий вилояти барча ФҲДЁ бўлимларида бош отинойилар келин-куёвлар билан бўладиган суҳбатларга бириктирилган. Оилавий ажримларни олдини олиш мақсадида Навоий шаҳар хотин-қизлари билан келишилган холатда суддан қайтган, ярашишга мухлат берилган оилаларни масжид ҳудудида алоҳида яраштириш хоналари ташкил этилди.
Вилоят “Оила маркази” вакили Л.Ҳайдарова сўзга чиқиб, айни вақтда шаҳар худудида отинойилар билан ҳамкорлик яхши йўлга қўйилганлиги ва оилаларда ажримлар борасида ижобий самара берилаётганлиги ва бунинг учун ажрим камайишига отинойиларнинг тинимсиз меҳнатлари самараси эканлигини таъкидлаб ўтди. Оилавий ажримларни олдини олиш, қайнона-келин муносабатлари ва аҳолини қуйи қатламига етиб боришда кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлини эътироф этдилар ва отинойи бўлмаган маҳаллаларда ҳам қасд-суиқасд ҳолатларини олдини олиш оилавий жанжалларни олдини олиш холатларига барҳам бериш учун мазкур маҳаллаларни ҳам етарли билимга эга бўлган отинойилар билан таъминлаш зарурлигини таклиф этдилар. Шунингдек отинойилар томонидан ўтказиладиган тарғиботларда оилада эркак кишининг ролини ошириш, ҳамда никоҳ тўйлари бўлиши кутилаётган келин-куёвларни тўйдан олдин ФҲДЁ рўйхатидан ўтиши кераклиги тўғрисида ҳам аёллар ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш кераклигини таъкидлаб ўтдилар.
Отинойилар фаолиятини такомиллаштириш борасида семинар бўлиб ўтди

Тадбир сўнгида: Шаҳар ва туман бош отинойиларига ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги томонидан ЎМИга тавсиянома бериш, МФЙларда отинойилар учун алоҳида хона ажратиш, штат жадвали асосида маош тайинланиши, отинойиларга диний маслаҳатчи мақомини бериш;
- Шаҳар ва туман бош отинойилари иш хоналарини зарур моддий-техник анжомлар билан таъминлаш;
- Отинойиларнинг диний билим савиясини янада ривожлантириш учун махсус режа ишлаб чиқиб, шу режа асосида “Қуръон ва тажвид”,”Хадис” ўқув курсларини ташкил этиш, маънавият-маърифат, фиқҳ-ақоид дарслари ташкил этиб бош имом хатиблар зиммасига бириктириш;
- Отинойилар етишмаётган МФЙларга суҳбат асосида отинойиларни тайинлаш;
- Маҳалларда никоҳ тўйлари бўлиши кутилаётган келин-куёвларни тўйдан олдин ФҲДЁ рўйхатидан ўтиши кераклиги тўғрисида отинойилар олиб бораётган тарғибот ишларини қонун доирасига киритиш;
- Эшитиши ва гапиришида имконияти чекланган фуқаролар орасида миссионерлик ҳолатларини юзага келаётганлигини эътиборга олиб, имконияти чекланган фуқаролар учун адабиётлар нашр этиш, уларни иш билан таъминланишида кўмаклашиш ва уларни диний маълумотли “Сурдо” таржимон билан таъминлаш;
- Имом-хатиблар ва отинойилар орасидан танлаб сурдо таржимонликка ўқитиш;
-Норасмий фаолият юритаётган отинойиларга қонун доирасида чора кўриш;
-Ҳажга бориб келган ҳожи ота ва ҳожи оналарга бидъат-хурофотларни нотўғри талқин қилмаслигини олдини олиш мақсадида алоҳида йуриқномалар ишлаб чиқиш.
-Ички ишлар, вилоят ҳокимлиги, ”Махалла” жамғармаси билан ҳамкорликда ишлашни тўғри йўлга қўйиш;
-Отинойиларга расмий мақом бериш билан биргаликда уларнинг расмий фаолиятини тасдиқловчи гувоҳнома билан таъминлаш;
-Аёллар ичида спиртли ичимликларни қатъий тақиқлаш бўйича қонунчиликка киритиш;
-Бидъат-хурофотларни олдини олиш бўйича имом-хатиблар билан биргаликда мунтазам равишда иш олиб бориш таклифлари киритилди.


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш