Амалга оширилган ишлар таҳлили ва истиқболдаги вазифалар

10-01-2017, 21:10 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 934

2017 йил 10 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Навоий вилояти вакиллигига қарашли масжид имом-хатиб (ноиб имом)ларнинг 2016 йилда амалга оширган ишлари ҳамда 2017 йил истиқболда амалга ошириши лозим бўлган вазифаларига бағишлаб ўтказилган йиғилиш
бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Мусурманов, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси “Моварауннаҳр” нашриёти ходимлари А.Ўрозов ҳамда Ш.Шомансуровлар иштирок этишди.
Масжид имом хатибларининг 2016 йилги маънавий маърифий тадбирларда иштирокларини, ОАВ да чиқишларини ҳар бир туман ва шаҳар масжидлари имомлари кесимида таҳлил қилиниб, 2017 йил жойлардаги ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдаги иштирокларини янада жонлантириш тўғрисида кўрсатмалар берилди.
Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғ.Мусурманов вакилликнинг 2016 йилда амалга оширган ишларини таҳлил этиб, кун тартибидаги масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди ҳамда жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.
Яъни, 2016 йилда имомларимизнингнинг ОАВ воситаларида иштироклари жами 680 тадан ошди. Диний маьрифий тадбирларда имомларимизнинг иштироки 3900 тадан ошди. Мактаб ва колледжларда, жамоа ташкилотларида, туман ва шаҳар ҳокимликларида, маҳаллаларда бўладиган йиғинларда имомларимиз ўзларининг таьсирчан маьрузалари билан фаол иштирок этмоқдалар.
Амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ҳали олдимизда соҳада қилиниши зарур бўлган вазифалар ҳақида кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Маворауннаҳр" нашриёти ходими А. Ўрозов сўзга чиқиб, вилоят вакиллигининг ҳисоботини Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруқ ва топшириқлари ижроси юзасидан таҳлил қилганда бирқанча ютуқларга эришилганлиги, вилоятда мавжуд муаммоларнинг тадрижий ечимини топиб бораётганлигини эътироф этди.
Шунингдек, маърузачи Ўзбекистон мусулмонлари идорасига қарашли “Маворауннаҳр” нашриётининг “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетасига обуна бўлишда юқори натижаларга эришган Навоий вилояти имомларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъати томонидан Навоий вилояти бош имоми Тоир Рўзиевга “Фахрий Ёрлиқ” ва “Мих ота” масжиди имоми Абдураҳмонов Тоир, “Боязид Бастомий” масжиди имоми Орипов Завқиддин, “Шайх Гадой Селкин” масжиди имоми Ҳакимов Бектошларга “Ташаккурнома” ҳамда совғалар топширди.
Йиғилиш сўнгида 2016 йилда эришилган ютуқларда ўзларининг ҳиссаларини қўшган бир қатор имомлар ва отинойилар, мутаваллилар вилоят вакиллигининг “Фахрий Ёрлиқ” ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Амалга оширилган ишлар таҳлили ва истиқболдаги вазифалар
Жумладан; 2016 йилда “Энг маърифатли имом” деб Нурато туман “Янгитурмуш” масжиди имоми Мубинов Жамолиддин,
“Энг фидойи имом” деб Хатирчи туман бош имоми Ҳакимов Бектош ва Қизилтепа туман бош имоми Орипов Завқиддин,
“Фаол имом” деб, “Тош масжид” масжиди имоми Раҳматов Жамшид, “Хўжа Ҳасан Андоқий” масжиди имоми Наимов Улуғбек, “Бадр ота” масжиди имоми Юнусов Мустафо, “Имоми Аъзам” масжиди имоми Эргашев Муҳаммад, “Галабек” масжиди имоми Мирзаев Отамурод, “Ал-Бухорий” масжиди имоми Мустафоев Абдумажид, “Ҳожи Маҳмудхон Валихон эшон” масжиди имоми Шодмонов Комил, “Қадоқ” масжиди имоми Шералиев Аҳмад, “Мавлоно Ориф Деггароний” масжиди имоми Тошев Фазлиддин,
“Фаол мутавалли” деб, “Жалойир” масжиди мутаваллиси Нарзиев Тўлқин, “Хон хўжа” масжиди мутаваллиси Эрназаров Бозорбой, “Боязид Бастомий” масжиди мутаваллиси Эрматов Холмурод, “Осиё баланд” масжиди мутаваллиси Эргашев Абдурасул,
“Фаол отинойи” деб, Хатирчи туман бош отинойиси Ҳошимова Дилором, Кармана туман бош отинойиси Холова Умида, Қизилтепа туман бош отинойиси Файзиева Мукаррам, Навоий шаҳар бош отинойиси Маҳмудова Гулчеҳралар топилдилар.
Амалга оширилган ишлар таҳлили ва истиқболдаги вазифалар

ЎМИ Навоий вилоят вакиллигискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш