Навоий вилоятида имом-хатиблар йиғилиши

9-02-2017, 16:35 Istamjon Khamrayev Янгиликлар 2 219

Навоий вилоятида имом-хатиблар йиғилиши
Жорий йилнинг 9 февраль куни Навоий вилояти “Ҳазрат Алдишер Навоий” жоме масжидида вилоят имом-хатибларининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Уни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Навоий вилоятидаги вакили Тоҳиржон Рўзиев олиб борди.
Йиғилиш давомида ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний ақидапарстлик, экстремизм ва терроризмга қарши курашишда имом-хатиблар фаоллигини янада ошириш, уларнинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларида маърифий чиқишларини жадаллаштириш ва янги сифат даражасига эришиш каби масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, оилалардаги ижтимоий-иқтисодий ва маънавий муҳитни ўрганиш бўйича мутасадди идора ва ташкилотлар билан кенг қамровли ҳамкорликни йўлга қўйиш, масжидлардаги ашёларнинг бутлигини мунтазам сақлаш ва намозхонлар хавфсизлигини таъминлашни янада ривожлантириш, содир бўладиган турли нохушликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини янада самарали бўлиши тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Тадбир сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Навоий вилоятида имом-хатиблар йиғилиши

ЎМИ Навоий вилоят вакиллигискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш