САВОЛ: Отам кексайиб қолганлари учун намозда қиёмда турганларида бироз эгилиб турадилар. Бундай ўқиши туфайли намози бузилиб қолмайдими? Менга худди қиём топилмаётгандек туюлмоқда.
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, қиёмда бироз эгилишнинг намозга таъсири йўқ. Айниқса, отангиздаги ҳолат узрли бўлгани учун мутлақо таъсир қилмайди. Уламолар намоздаги қиёмни баён қилганларида, “қиёмнинг энг қуйи даражаси қўлини узатганда тиззасига етмаслиги бўлиб, энг мукаммал шакли найза каби тик туришдир”, деганлар. Мана шу икки ҳолат орасида турган инсон қиёмни бажарган ҳисобланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.