УЗРЛИ АЁЛГА ДАМ СОЛИШ МУМКИНМИ?

Вчера, 14:20 admin Ислом олами / Савол-жавоб 12

САВОЛ: Узрли аёлга Қуръони карим оятларини ўқиб, дам солиш мумкинми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу иш мумкин. Зеро, дам солувчи кимса пок бўлса кифоя. Беморнинг ҳайз ёки нифосли бўлишининг зарари йўқ. Чунки мазкур ҳолатдаги аёлларга Қуръони каримни ўқиш тақиқланган, эшитиш эмас. Шу боис ҳайз кўрган аёлга покиза одам Қуръон оятларини ўқиб дам солиши мумкин. Ҳадиси шарифларда Оиша онамиз розияллоҳу анҳо узрли ҳолатларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бағриларига ёнбошлаб, Қуръон тиловат қилганликлари ривоят қилинган.
Шунингдек, узрли аёлнинг ўзи ҳадиси шарифларда келган дуо ва зикрларни ўқиб, ўзига дам солиши ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш