Аллоҳ таоло инсонни оламларнинг энг шарафли махлуқи қилиб яратди ва унга ақл, эрк, ва масъулият каби неъматларни ато этди. Шу масъулиятлардан бири — фарзанд тарбиясидир. Исломда фарзандлар фақат бир туғилиш натижасида дунёга келган жон эмас, балки улар бу дунёдаги синовларимиз, охиратда эса неъмат ёки ҳаётимиз учун жавоб бўлиши мумкин бўлган амонатлардир.
1. Тарбия – Исломда муқаддас бурч
Исломда болани тарбия қилиш ота-онанинг энг муҳими ва оғир масъулиятларидан бири ҳисобланади. Аллоҳ таоло Қуръон Каримда шундай дейди:
"Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва аҳли-аёлларингизни дўзах ўтидан сақланг!"
(Таҳрим сураси, 6-оят)
Бу оятда Аллоҳ таоло ота-оналарни фарзандларини тарбиялашга, уларни дўзах оловидан асрашга буюрмоқда. Бу эса исломий тарбиянинг қанчалик муҳим эканини кўрсатади.
2. Ниятда софлик ва ибратли ҳаёт
Тарбияда энг биринчи қадам — ниётни тўғрилаш. Фарзандга илм ўргатиш, ахлоқни ўргатиш, дуо қилиш, ҳалол ва пок ризқдан едириш – буларнинг барчаси Аллоҳ розилиги учун бўлиши керак. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:
"Ҳар бирингиз масъулсиз ва ҳар бирингиз ўз масъулиятидаги нарса ҳақида сўраласиз."
(Бухорий ва Муслим ривояти)
Болалар ота-оналарининг юриш-туриши, сўзлари ва амалларидан ибрат олишади. Шунинг учун ота-она ибратли ҳаёт кечириши лозим.
3. Меҳр ва қўрқувни бирлаштириш
Фарзанд тарбиясида меҳр ва муҳаббат жуда муҳим. Лекин шу билан бирга, уларда Аллоҳдан қўрқув ҳиссини ҳам шакллантириш лозим. Фақат қаттиққўллик ёки фақат эркалатиш мувозанатни бузади. Муҳаммад алайҳиссалом болаларга меҳрибонлик билан муносабатда бўлганлар. Бир куни саҳобалар Расулуллоҳнинг набираларини ўпиб турганларини кўриб:
— Менинг унта фарзандим бор, бирортасини ҳам ўпмаганман, — дейишган. Шунда Расулуллоҳ:
"Аллоҳ сени раҳм-шафқатдан маҳрум қилган бўлса, мен нима қиламан?" —деганлар.
(Бухорий ривояти)
4. Дуо ва тарбияда сабр
Тарбия жадал натижа бермайдиган, вақт ва сабр талаб қилувчи жараёндир. Шунинг учун ҳам ота-оналар доимо дуо қилишлари керак. Қуръонда Ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломнинг дуоларида шундай дейилади:
"Эй Парвардигорм, мени ва авлодларимни намоз ўқувчилардан қилгин."
(Иброҳим сураси, 40-оят)
Болаларга насихат қилиш, улар билан суҳбат қуриш, уларнинг ички дунёсини тушуниш учун вақт ажратиш — тарбиянинг нозик томонларидан биридир.
5. Замонавий таҳдидларга қарши илмий ва маънавий тарбия
Бугунги кунда интернет, оммавий ахборот воситалари, нотўғри муҳит каби таҳдидлар болаларни исломий қадриятлардан узоқлаштириши мумкин. Шунинг учун болаларга Қуръон ўргатиш, суннатни севдириш, яхши муҳит яратиш жуда муҳим. Уларни нафақат илм билан, балки юракдаги иймон билан қуроллантириш керак.
Хулоса:
Фарзанд тарбияси — бу нафақат дунё, балки охират учун ҳам масъулиятли вазифадир. Унда меҳр, ибрат, сабр, дуо ва Аллоҳнинг розилиги асос бўлиши керак. Болаларни яхши ахлоқли, илмли ва иймонли қилиб тарбиялаш ҳар бир ота-онанинг иймоний бурчидир. Чунки бу наслга жавобгарлик, умматга хизмат ва охиратдаги нажотдир.
Боғишамол ва Янгиҳаёт МФИ отин ойиси Худоярова Комила Турдиевна