ЭМИЗИКЛИ БОЛАНИНГ ИДИШИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲУКМИ

Вчера, 14:19 admin Ислом олами / Савол-жавоб 11

САВОЛ: Эмизикли боланинг идишини алоҳида қилиш керак, эмизикли бола фойдаланган идишдан бошқалар таом еса ёки ичса, ана шу боланинг онасига фарзанд бўлиб қолади, деб жуда кўп эшитганман. Бу гап қанчалик асосли? Чунки кўпинча уни ишлатишга мажбур бўламан ва ювиб ишлатаман.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳақиқатда халқимиз орасида бундай гап тарқаб қолган ва кўплаб аёллар бунга қатъий амал ҳам қиладилар. Лекин эмизикли боланинг овқат еган идишидан бошқа боланинг ёки катта одамларнинг бирор нарса ейиши ё ичиши билан ўша аёлга эмизикли фарзанд бўлиб қолмайди. Фақатгина эмизикли она боласининг идишига ўзининг сутидан қуйиб берган ва икки (ёки икки ярим) ёшга етмаган бегона бола шу сутдан ичиб қўйган бўлса, ана шундагина эмизикли фарзандига айланиб қолади. Чунки, бегона боланинг бир аёлга эмизикли фарзанди бўлиб қолиши учун ўша боланинг икки ёшга етмаган бўлиши шарт қилинади. Бу имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимоларнинг гаплари бўлиб, Имом Абу Ҳанифа роҳимаҳуллоҳга кўра эса, икки ярим ёшга етмаган бўлиши шарт қилинади.
Шундай экан, "эмизикли бола овқат еган идишни алоҳида қилиб қўйиш керак, уни бошқалар учун ишлатиб бўлмайди", деган гап аёлнинг сути бор бўлган идишга тегишли. Чунки у сутни катталар ичиши ёки сутли идишни ювмасдан ишлатиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
АЛЛОҲ СУЙГАН БАНДАСИНИНГ - УСТИ БОШИ ГЎЗАЛ БЎЛАДИ
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Кармана  туманида.
Навоий вилоятимиздан Ҳаж зиёратига  245  фуқаро жўнаб кетди.
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Хатирчи туманида
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари  Учқудуқ  туманида
Фуқароларни қабул қилиш куни
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш