2019 йилнинг 19 феврал куни Навоий шаҳар "Дон маҳсулотлари" корхонасида "Жиноятчиликни олдини олиш ва ақидапараст оқимларнинг бугунги ҳолатидан огоҳ қилиш" мавзуларида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбатда вилоят бош имом хатиб ўринбосари Д.Эргашев сўзга чиқиб, ёшлар ўртасида, айниқса, аёллар ўртасида жиноятчилик сони ортиб бораётганини, турли ақидапараст оқимларга билимсизлик оқибатида қўшилиб қолишаётганини гапирди. Бу оқимларнинг моҳиятида одамларнинг, ўзларининг ўлими билан тугаши ётиши, бизнинг муқаддас динимиз Ислом динида жиноятчиликнинг, бировни ноҳақ ўлдириш, айниқса, ўзини-ўзи ўлдириш қаттиқ қоралангани ҳақида Қуръони Каримдан оятлар келтирди.
Шу куннинг ўзида Навоий "Мўлжам-шифер" корхонасида "Жиноятчиликни олдини олиш" ва "Ҳалоллик- улуғ фазилат" мавзуларида суҳбат ташкил этилди. Суҳбатда вилоят бош имом хатиб ўринбосари Д.Эргашев инсон нафақат ҳалол пул топиши, ейдиган луқмасининг ҳам ҳалол бўлиши лозимлиги тўғрисида маъруза қилди. Ҳадилардан мисоллар келтириб, динимиз доимо пок нарсалардан еб-ичиш, ҳалол пул топиш, уни зарур бўлгандагина сарф қилиш, буни фарзандларга болалигиданоқ ўргатиб боришга чақиришини таъкидлади. Суҳбатда 40 га яқин ишчилар иштирок этишди.