Навоий шаҳар 523-Сафарбарлик резерви баталионида аскарлар учун "Ўз жонига қасд қилиш оғир гуноҳ" мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Кармана тумани "Дўрман" масжиди имом хатиби М.Рахмонов сўзга чиқиб, ўз жонига қасд қилаётганлар Аллоҳ таоло ато этган ҳаёт нурини бевақт ўчиришга, икки дунёда абадий лаънатга ва дўзах азобига дучор бўлишдек оғир гуноҳ қилишга ўтаётганликларини таъкидлаб, Қуръони Карим ва ҳадиси шарифдан мисоллар келтирди: яъни: “...ўзларингизни ўлдирмангиз! Албатта, Аллоҳ сизларга раҳм-шафқатлидир” . Ҳадисдан намуналар келтириб, уларга изоҳ берди: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар: “Ким тоғ тепасидан ташлаб, ўзини-ўзи ўлдирса, ўлгандан сўнг жаҳаннамда ҳам шу хил азобга гирифтор бўлади. Агар заҳар ичиб ўзини-ўзи ўлдирса, жаҳаннамда ҳам абадий шу азобга мубтало бўлади. Ким ўзини темир парчаси билан ўлдирса, ўша кимса темир парчаси қорнига суқилган ҳолда жаҳаннам ўтида абадий қолади”. Тадбирда иштирок этган 100дан ортиқ аскарлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Қизилтепа тумани 20 сонли умумий ўрта таълим мактабида "Илм олишнинг фазилатлари" тўғрисида тадбир бўлиб ўтди. "Азизобод" масжиди имом хатиби Н.Нарзиев сўзга чиқиб, илм олишнинг ҳар бир мўмин-мусулмон учун фарзлиги, ҳадисларда ҳам илм олишга чақирилганлиги тўғрисида сўзлаб, намуналар келтирди: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган илмни зиёда этмайдиган куннинг қуёши чиқишида мен учун барака йўқ". Тадбирда иштирок этган 40 га яқин ўқувчиларнинг кўзларидаги қувончдан тадбирнинг қай даражада ўтганлигини билиш мумкин эди.