Навоий шаҳар Кончилик коллежида "Жиноятчиликни олдини олиш" ва "Ўз жонига қасд қилишни олдини олиш "мавзуларида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Навоий вилоят бош имом хатиб ўринбосари Д.Эргашев маъруза қилди. Жиноят қилишнинг оғир гуноҳ эканлиги, ўз жонига қасд қилган кишининг бу дунёда ҳам охиратда ҳам қаттиқ қораланганлиги ҳақида гапирди.
Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда бундай хатти-ҳаракатлардан қаттиқ қайтарилганини жонли мисоллар орқали таъсирчан қилиб, тушунтирди. Ҳадидан: Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Қайси бирингиз бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин. Бунга қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин. Аммо бу энг заиф иймондир". Жиноятчиликни олдини олишга ҳаракат қилиш зарурлиги ҳадисларда келтирилгинини таъкидлаб, ҳалоллик мавзусига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Ҳалоллик тўғрисида ҳам Қуръони карим оятларидан келтирди, жумладан, Аллоҳ таоло Ўзининг ҳалол ризқ қилиб берган нарсаларидан еб, Унгагина шукр қилишимизни ҳам ибодат эканлигини қуйидаги оятда баён қилади:
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!”Навоий шаҳридаги "Меҳрибонлик уйи"да ҳам "Илм олиш" ва "Гўзал хулқ" мавзуларида ҳам маъруза қилди. Илм олишнинг ҳар бир мўмин-мусулмон учун фарзлиги тўғрисида сўзлади. Тадбирда иштирок этган 50га яқин иштирокчилар ўз саволларига жавою олиш билан тадбирни якунлашди.