Жиноятчиликни олдини олиш ва Исломда ҳалолликнинг фазилати

12-02-2019, 07:48 admin Янгиликлар 986

Жиноятчиликни олдини олиш ва Исломда ҳалолликнинг фазилати Навоий халқаро аеропортида ЎМИ Навоий вилояти вакили ўринбосари Д.Эргашев, ИИБ ходимлари, аэропорт ходимлари иштирокида "Жиноятчиликни олдини олиш ва Исломда ҳалолликнинг фазилати" мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Навоий вилояти вакили ўринбосари Д.Эргашев сўзга чиқиб, жиноят содир этиш жуда ҳам оғир гуноҳ экани, Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифларда бундай хатти-ҳаракатлардан қаттиқ қайтарилганини жонли мисоллар орқали таъсирчан қилиб, тушунтирди. Ҳадидан: Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Қайси бирингиз бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин. Бунга қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин. Аммо бу энг заиф иймондир". Жиноятчиликни олдини олишга ҳаракат қилиш зарурлиги ҳадисларда келтирилгинини таъкидлаб, ҳалоллик мавзусига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Ҳалоллик тўғрисида ҳам Қуръони карим оятларидан келтирди, жумладан, Аллоҳ таоло Ўзининг ҳалол ризқ қилиб берган нарсаларидан еб, Унгагина шукр қилишимизни ҳам ибодат эканлигини қуйидаги оятда баён қилади:
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!”Жиноятчиликни олдини олиш ва Исломда ҳалолликнинг фазилати Тадбирда иштирок этган 60га яқин ходимлар ўзларини қизиқтирган саолларга жавоб олишиб, ўз мамнуниятликларини билдиришди.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш