20-декабрь куни Навоий вилояти божхона бошқармасида ҳамда Навоий стандартлаштириш ва метрология бошқармасида "Ишчи ходимлар ўртасида одоб-ахлоқ меъёрларига риоя қилиш, коррупцияни олдини олиш", "Порахўрлик ҳаром ва оғир гуноҳ" мавзуларида тадбирлар бўлиб ўтди. Навоий вилояти божхона бошқармасида Навоий шаҳар "Оқтош" масжиди имом хатиби Д.Эргашев сўзга чиқиб, қуръони карим ва ҳадисдан намуналар келтирди. Аллоҳ таоло қуръони каримда : "Эй имон келтирганлар! Мол-мулкларингизни ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз!..."(Нисо сураси,29-оят) оятини изоҳлаб берди. Навоий стандартлаштириш ва метрология бошқармасида эса Кармана тумани Қосим шайх масжиди ноиби И.Ҳамроев райғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам мол-дунёни гўзал йўл билан талаб қилиш ҳақида айтган сўзлари билан сўз очди:"Эй, одамлар!Аллоҳдан қўрқинг ва мол-дунёни гўзал йўл билан талаб қилинг.Ҳар бир инсон ўзининг ризқини мукаммал олмагунича, жони узилмайди.Унга белгиланган ризқ бироз кечикиши мумкин, аммо барибир келади. Шунинг учун Аллоҳдан қўрқинг ва мол-дунё талаб қилишда гўзал йўлни танланг.Ҳалолини олинг, ҳаромини тарк қилинг"
Тадбир жуда қизиқ, саволларга бой тарзда ўтди. Тадбирда иштирок этган 30 нафар иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.