28.11.2018 санада Навоий вилояти Кармана тумани 30 сонли умумтаълим мактабида ўқувчи ёшлар ва мактаб ўқитувчилари билан "Одам савдоси, диний экстремизм ва ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ЎМИ Навоий вилоят вакили Т.Рўзиев ўз нутқи билан иштирок этди. Домло ўқувчи ёшларни огоҳликка чақириб, бундай аянчли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган шу ва шунга ўхшаш бўлган ҳар қандай иллатлардан йироқ бўлиб, ўқиб-ўрганишса, илм олишса, жамиятга наъфи тегадиган шахслар бўлиб етишишса мана шундагина кўзланган мақсадларига осон етишишларини айтиб ўтдилар. Тадбирда 70 нафар ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Тадбир сўнггида ўқувчилар томонидан берилган саволларга домла томонидан атрофлича жавоб берилди.
29.11.2018 санада Навоий вилоят Кармана туман 18-сонли умумтаълим мактабида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари ўртасидаги
"Диний экстремизм ва терроризм, ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш" мавзусида тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Кармана туман "Хўжа Сабр ота" масжиди имом хатиби И.Бобобеков ўз нутқи билан иштирок этиб, ислом дини ва унинг талаб ҳамда шартлари ҳақида гапириб, ислом динига зид бўлган "Диний экстрамистик оқим ва терроризм ҳамда ёшлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш" ва унга олиб борадиган ҳар хил қинғир йўлларга кириб кетмасликларини айтиб, огоҳликка тарғиб қилдилар.
Тадбирда 50га яқин ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Тадбир сўнггида ўқувчилар томонидан берилган саволларга домла тўлиқ жавоб бердилар.