"Исломда фарзанд тарбияси".
Бизни ўзига суюкли банда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга уммат қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳим берган неъматлар ичида, фарзанд неъмати бизга берилган улуғ неъматдир. Бу берилган неъматларни чиройли хулқда тарбиялаш ота оналарнинг бурчи ва фарзандларнинг ҳаққидир.Тарбия сўзи арабча "Робба" феълидан олинган бўлиб, ўстирди, зиёда қилди, риоясига олди, раҳбарлик қилди ва ислоҳ қилди маъноларини билдиради. Исломда бола тарбияси ота онанинг энг маъсулиятли ва узоқ давом этадиган бурчидир. Бошқа бурчлар баъзи ишларни қилиш ёки мулкни сарфлаш билан охирига етади. Аммо тарбия маъсулияти бардавом бўлади. Зотан ота онанинг фарзанд неъматига хақиқий шукрлар хам айнан маъсулиятини шараф билан адо этиш орқали юзага чиқади. Фарзанд неъматига амалий шукр қилиш ўша фарзандни Аллоҳ таолога итоат қиладиган банда қилиб тарбиялаш билан юзага чиқади.Фарзанд тарбиясида ота онанинг ўрни қанчалар катта эканини Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) қўйидаги хадиси шарифларидан билиб оламиз.Абу Хурайра (розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади. Набиий (соллаллоҳу алайҳи васаллам): "Хар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Сўнг ота онаси уни яҳудий ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ бурни кесилганини ҳис қилганмисиз дедилар. Аллоҳ таоло бу дунёдаги нарсаларни сабабият қонунлари ила бир бирига боғлаб қўйди. Оч одам таом емаса қорни тўймайди. Худди шунингдек тарбия бўлмаса, инсон тарбия кўрган бола бўлиб вояга етмайди. Фарзандларимизни илмли, тарбияли, салоҳиятли фарзандлардан қилсин.
Навоий шахар," Гулистон"мфй отинойиси Т. Бердиева.