Бимиллаҳир роҳманин роҳийим!
Одамни тупроқдан яратган ва сокинлик топиш учун ундан ўз жуфтини яратган ҳамда уларнинг никоҳ орқали оила деган муқаддас бир даргоҳ яратишни ирода қилган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин.
“Никоҳ менинг суннатимдир. Ким суннатимдан юз ўгирса, мендан эмасдир” деган Расули акрам Муҳаммад Мустафога битмас туганмас саловату саломлар бўлсин.
Ҳар биримизга маълумки, оила жамиятнинг бошланғич ҳужайраси ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса жамият ҳам осойишта мустаҳкам, фаровон бўлади. Аксинча оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса ҳалол ва ҳаромнинг фарқи қолмаса, ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади. Шунинг учун ҳам қадимдан ҳар бир жамият оила масаласига катта эътибор бериб, оилаларнинг мустаҳкам ва бахтиёр ҳаёт кечиришлари учун имконида бор бўлган барча чора-тадбирларни кўриб келган.
Оила деганда, аввало, ҳар биримиз ўсиб вояга етган масканни англаймиз. Ўша масканда бир дастурхон атрофида ота-она, фарзандлар таомланиб, фотиҳа ўқигач ҳар ким ўз сўзини айтади, кўнглини очади, ўқиш ва ишдаги муаммолар оила даврасида ҳал қилинади. “Қуш уясида кўрганини қилади” деган нақилни халкимиз беҳуда айтмаган. Ота-оналар фарзандларини яхшиликка йўллаш, комил инсон қилиб тарбиялашда оила деб аталмиш муқаддас қўрғонни иссиқ тафтини ҳис қилдиришлари ҳамда ўз миллий удумларимизни давом эттиришни, уларнинг онгига сингдиришлари фарзандлар ҳаётида муҳим рол ўйнайди. Оиланинг муҳим жиҳатларидан яна бири ота-онанинг муомиласи, сўзлари, амаллари-болага бевосита намуна бўлади. Исломда фарзандга тарбия бериш ибодат даражасида қадрланади. Аллоҳ таолло Қуръони Каримда шундай дейди “ Эй мўминлар, ўзларингизни ва аҳли аёлингизни дўзаҳ ўтидан сақланг”. (Таҳрим сураси, 6-оят) Бу оят тарбия вазифасининг нақадар муқаддас эканлигини билдиради.
Ота-она фарзанди учун ҳар нарсага тайёр туради. Дунёда ўзидан ўзганинг афзал бўлишини фақат ота ва онагина истайди. Ҳар бир ота-она фарзандининг ўзидан ҳам иқтидорли, салоҳиятли ва олий мартабали бўлишини хохлайди. Ҳадиси шарифда Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “ Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам: “ ( Ҳеч бир) Ота- она ўз боласига гўзал одобдан афзал ато бера олмайди” дедилар “ Термизий ривоят қилган”.
Биз бугун фарзандларимизни тарбияларидаги ноқисликлар сабабини ўз оиламиздан излашимиз керак. Дарҳақиқат, оила қуриш инсон учун бир эҳтиёждир. Шу қурилган муқаддас қўрғонни асраб авайлаш ҳар биримизнинг ўз қўлимиздадир.
“ Хўжа Хисрав” МФЙ отинойиси: Марданова И.