Фарзанд Аллоҳ берган омонат.
Аллоҳ таоло одамзодга кўплаб неъматлар инъом этди. Ота-оналик катта бахт, бизларга инъом этган неъматлар ичида энг масъулиятлисидир. Қуръони Каримда Аллоҳ таоло фарзанд тарбиясини ота-онага фарз қилган. "Таҳрим" сурасининг 6-оятида марҳамат қилиб айтади: "Эй иймон келтирганлар! Ўзларингизни ва аҳли аёлларингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган дўзахдан сақланг".
Бола Аллоҳ томонидан берилган омонат. Боланинг яхши ёки ёмон бўлиб улғайишига ота-она Аллоҳ олдида жавобгар ҳисобланади. Ота-она қийналиб бўлсада, биринчи навбатда болаларини илмли қилишига уриниши керак. Ўқимаган одам жоҳил бўлади. Айниқса ҳозирги техника асрида билимли бўлмаса, қоқилиб қолади. Тарбия кўрмаса, тўпори, қўпол, иймони заиф бўлиб қолади. Қисқа синовли умр эса ғизиллаб ўтиб кетаяпди. Илмсиз, ҳамма нарсани пул билан ўлчайдиган бўлиб қолади. Фарзанд омонат, унга хиёнат қилиб қўйдингизми, қариганда пушаймон бўласиз. Болаларга насиҳат қилиш, одоб ўргатиш, бунинг ўзи ҳам катта ибодатлардан ҳисобланади.Агар биз тарбияда сусткашлик қилсак, ҳозирги глобаллашув даврида, ёшларнинг ўзларини ғаламиз ниятлари ортидан эргашишга ундаётган кимсаларнинг хийлаю, найрангларидан асрай ололмай қоламиз. Алҳамдулиллаҳ биз оқни қорадан ажрата оладиган маънавий жиҳатдан бой анъанага эга миллатмиз. Агар биз фарзандларимизга Аллоҳни танитсак ҳалол ва ҳаром нима эканлигини билдирсак, одоб ахлоқни, ҳурмат-иззитни ўргатсак келажакда қанчадан-қанча жиноятчиликни олдини олган бўламиз, ҳамда Аллоҳ таоло олдида юзимиз ёруғ бўлади. Аллоҳим барча ота-оналарга солиҳ-солиҳа, эл-юртига фойдаси тегадиган мард ва жасур фарзандлар тарбиялашни насиб этсин. Омин!
Кармана туман "Зарафшон" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура