Ўзингиз ва аҳлингизни сақланг!
Аллоҳ таоло биз бандаларни азиз ва мукаррам қилиб, беҳисоб неъматлар билан сийлаган. Шу неъматлардан бири бу фарзанд неъматидир. Ҳар бир туғилган фарзанд фитратда, яъни покиза қалб билан дунёга келади. Ота-она унга нимани ўргатса шуни қабул қилади. Фарзандни отада учта ҳаққи бор бўлиб, шулардан бири фарзанд ақлини танигандан кейин унга одоб-ахлоқ ва илм ўргатишдир. Қуръони каримда мингдан ортиқ оятлар одоб-аҳлоқ, тарбия ва илмга алоқадорлиги инсонни баркамолликка етаклайдиган мезон бўлса, фарзанд тарбиясига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши динимизни нақадар мукаммал эканлигини кўрсатиб беради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай дейди:
“Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар”. (“Таҳрим” сураси 6-оят).
Инсон ўзи, аҳли аёли ва фарзандларини қандай қилиб оловдан сақлаши мумкин? Бу сақлаш аввало ўзидан сўнг аҳлларидан жаҳолатни кетказиб, дунё ҳаётида оқибати оловга олиб борадиган турли жинояту гуноҳлардан, нодонлигу бадхулқликлардан таълим ва тарбия воситасида сақлаш билан бўлар экан.
Бугунги кун ёшларига жуда кўп имкониятлар яратиб берилган. Ёшларимиз бу имкониятлардан оқилона ва тўғри фойдаланишлари лозим. Лекин, минг афсуслар бўлсинки, баъзиларнинг фарзандлари, хоссатан мактаб ёшидаги йигитлар, вақтларининг аксарини интернет ва компьютер ўйинларини ўйнаб, инсоннинг қалби ва ахлоқига зарар келтирадиган расм ва видеоларни томоша қилиб, ҳамда тўғри йўлдан адаштирувчи нотаниш кишилар билан чалғиб, вақтларини улар билан ўтказиб, умрларининг олтин даврини зое қилмоқдалар.
Шунингдек, баъзи оилаларда фарзандларининг телевизор ёки телефонлардан қандай фойдаланаётганига аҳамият қаратмайдилар. Уларнинг фарзандларини ўзлари эмас, балки ўша техник жиҳозлар “тарбияламоқда”. Ҳар бир ота болалари тарбияси учун жавобгар эканини унутмаслигимиз ва охиратда бу ҳақда айнан ота сўралишини ёдимиздан чиқармаслигимиз керак! Бу борада Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
“Ҳар бирингиз раҳбардирсиз ва қўл остингиздагилардан масъулдирсиз” (Муттафақун алайҳ).
Ота-она фарзанди дунёда бахт-саодатли, илм-маърифатли, обрў-эътиборли бўлишини хоҳлайди, охиратда эса жаннатий бўлиши орзусида бўлади. Шундай экан, ҳар биримиз ёшларимизни одоб-ахлоқли, илм-маърифатли қилиш билан биргаликда, Яратганни танитиб, Пайғамбари ким, дини нима, имон калимасини биладими, мазҳаби қайси, мазҳабида маҳкам туриш лозимлиги, ҳар хил бузғунчи оқимлардан жиддий эҳтиёт бўлиш каби зарурий нарсаларни ўргатишимиз керак. Чунки мусулмоннинг фарзанди буларни билмаслиги ота-оналарининг камчилиги ҳисобланади. Фарзандларимизга чиройли тарбия беришда барчамизга Аллоҳ ўзи мададкор бўлсин!
(манба:Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламоларнинг маърузалар тупламидан)
Навбаҳор туман “Ахтам саҳоба”
жоме масжиди имом-хатиби Абдуғафур Назаров