ОЙЛАР СУЛТОНИ

20-06-2017, 10:55 admin Мақолалар / Рўза 1 688

ОЙЛАР СУЛТОНИ

Аллоҳга беҳисоб шукроналар бўлсинки, жаннатмакон ўлкамиз мусулмонлари ойларнинг саййиди ва фазилатлиси бўлмиш Рамазонни кўтаринки руҳда, завқу-шавқ билан кутиб олмоқдалар. Рамазон ойининг фазилатларини санаб тугатиб бўлмайди. Динимизнинг бош манбаи бўлмиш Қуръони карим шу ойда нозил бўлган.
Рамазон ойининг рўзасини тутиш Қуръони карим ва суннат ҳукми билан фарз қилинган:
“Эй имон келтирганлар! Сизлардан олдинги умматларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183).
Аллоҳ таоло мўъминларга қарата олдин ўтган бошқа қавмлар каби Ислом умматига ҳам рўза фарз қилингани хабарини бермоқда. Зеро, рўза ибодати билан нафс тарбияланади, оч юриб тўқликнинг қадрига етади, бу билан етим-есим, бева-бечораларга нисбатан кўнглида раҳм-шафқат ҳислари уйғонади.
Қуръондаги Бақара сурасининг 184-оятида “Саноқли кунларда, Бас, сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, саноғи бошқа кунлардандир. Мадори етмайдиганлар зиммасида мискин кимсанинг (бир кунлик) таоми фидядир. Кимки ихтиёрий равишда зиёда хайр қилса (яъни, лозим бўлганидан ортиқ фидя берса), ўзига яхши. Агар билсангиз, рўза тутишингиз (фидя бериб тутмаганингиздан) яхшироқдир” дейилади.
“Саноқли кунлар” дейилишидан мурод, рамазон ойи рўзаси ойнинг чиқиши ва ботишига қараб ўттиз кун ёки йигирма тўққиз кунга ҳам тўғри келиб қолиши назарда тутилган. “Қодир бўлмаган кишилар” дейилганида кексайиб ёки оғир беморлик туфайли ёҳуд бошқа узрли сабабларга кўра рўза тутишга ярамайдиган кишилар назарда тутилган. Бу тоифа кишилар ҳар бир кун учун бир мискин кишининг кунлик таоми миқдорида фидя (бадал) тўлашлари лозим. Шунингдек, ҳомиладор, эмизикли аёл, мусофир, оғир ва масъулиятли вазифаларни бажарувчилар ҳам Рамазон ойи рўзасини тутмасликларига ва албатта қазосини адо этиш (кейинчалик тутиб бериш) шарти билан уларга рухсат берилган. Аммо бу дегани арзимас сабабларни рўкач қилиб, ўзини узрлилар қаторига қўшиб олиш дегани эмас. Иложи борича рўзани қолдирмай тутган киши жуда катта савоб ва охират мукофотларига эришади. Узрли сабаб билан рўза тута олмаётганлар ҳам рўза тутганлар олдида одоб сақлаши лозим. Рўзадорлар олдида овқатланиш, ичимликлар истеъмол қилиш нафақат рўзадорга нисбатан балки, рамазон ойига нисбатан ҳам ҳурматсизлик саналади.
Рамазон ойи халқимиз томонидан асрлар давомида эзгулик ва маънавий поклик, қаноат ҳамда шукроналик рамзи сифатида алоҳида қадрлаб келинади. Бу ойда бошқа ойга нисбатан ёрдамга муҳтожларга, бемор-ногиронларга ёрдам қўлини чўзиш фазилати улуғ саналади. Чунки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Рамазон ойида одамларнинг энг сахийси бўлиб кетганлари тўғрисида ҳадислар мавжуд. Рамазон ойида қилинган битта хайрли иш учун бошқа ойларга нисбатан минг баробардан кўп савоб ёзилади. Шундай экан бу ойни ғанимат билиб, савобли ишларни кўпайтириб олмоқ керак.
Муборак Рамазон ойи шарофатидан диёримиз янада обод ва кўркам бўлсин, халқимизга берилаётган неъматлар янада зиёда ва баракотли бўлсин.




Хатирчи тумани “Шайх Гадой Селкин” жоме масжиди
имом хатиби Ҳакимов Бектош.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш