Рамазон рўзасининг ҳикматлари

15-12-2016, 14:46 Istamjon Khamrayev Ўзбекистон янгиликлари / Рўза 2 656

Рамазон рўзасининг ҳикматлари
Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз этгани мусулмон умматига берилган улуғ ҳикмат бўлди.
“Эй, иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангизлар”. (Бақара 183 оят)
мана шу ой давомида Аллоҳ таоло қиёматга қадар инсониятга улуғ ҳикмат Қуръони Каримни ҳам нозил қилди.
“Рамазон ойида, унда одамларга очиқ ҳидоят ҳамда Фурқондан иборат очиқ баёнатлар бўлиб Қуръон тушгандир”. (Бақара 185 оят)
Рамазон рўзасини фарз этилишининг ўзиёқ инсон наслини жисман ва руҳан тарбия этадиган улуғ ҳикматлардандир.
1) Рўза-Аллоҳ таолога ибодат, чексиз ажру-савоблар орқали жаннатга “Райён” эшигидан киритувчи воситадир.
2) Рўза-инсонни одобини тузатувчи, нафсига қилнган жиддижаҳддир.
3) Рўза-инсонни омонат, аҳдга вафодор этади.
4) Рўза-инсонни тақводор этади.
Бугунги кунимизда кишиларни очлик Билан даволаш ила ном чиқараётганлардан бирига “Тажрибангизда рўза тутиш, очлик билан даволашда топган энг улкан фойда нима?”-деб сўралганда, Аллоҳни ҳис этиш, ибодат қилишга иштиёқ, қисқаси тақводорлик”, деб жавоб берган экан.
5) Рўзанинг энг улуғ ҳикматларидан бири рўзадорга бериладиган сиҳат-саломатликдир. Мутахасисларнинг таъкидлашларича, рўза соғликни сақлаш учун, балки беморликни даволаш учун ўта зарур эканлиги исботланган. Дунё олимлари рўза тутиш билан даволанган беморлар рўйхатини эълон қилганлар, натижалар кўпчиликни ажаблантирган. Ҳатто саратон касалига мубтало бўлганлар ҳам шифо топган ҳолатлари бўлган.
Рўза, шифо бўлиши билан бирга, инсонни баданидаги турли кераксиз моддалар, ёғлар, тузларни ва бошқа нарсаларни кетказади. Бунинг самараси, жисм, руҳ енгиллашади. Хотира, зеҳн мустаҳкам бўлади.
5) Рўзанинг ҳикматларидан яна бири нафсни енгишдир. Нафсни енгиш инсонни даражасини кўтаради. Нафсга қуллик эса инсонни хор қилади. Саҳобаи киромлардан Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу Байтуллоҳни тавоф қилганларида фақат шу дуони айтар эканлар.
“Эй роббим, нафсимни ўзимга қул қилиб Бер!”.
Ҳамроҳлари: “Нега бошқа дуони айтмайсиз?” деганларида Абдураҳмон ибн Авф: “Агар нафсимни қул қилиб олсам, ҳар қандай мушкулларим осон, дуоларим ижобат бўлади”-деган эканлар.
Рўзанинг бундан бошқа кўп ҳикматлари ҳам борки, инсон булар Билан шайтонни енгади, қалби мусаффо бўлади, гуноҳлари мағфират бўлади, фаришталар сифатига эга бўлади, сабр-бардошли бўлади, раҳм-шафқатли бўлади, иродаси мустаҳкам бўлади, тартиб-интизомга ўрганади.
Рамазон рўзасининг мана шундай дунёвий фойдалари қаторида охиратдаги савоб ҳикматлари ҳам бисёр.
Яратганнинг ўзи барчамизни муборак ой рўзасини ғанимат билиб, ажру-савобларига Мушарраф айласин!


Раҳматов Жамшид
Қизилтепа тумани “Тошмасжид” жоме масжиди имом хатиби
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш