Рўзани бузувчи амаллар
Рамазон ойи рўзасини иймон ва сабр тоқат ила тутувчи ҳар бир мусулмон рўзасида камчилик ёки нуқсонга йўл қўймасликка, рўзанинг савобларидан тўлиқ баҳраманд бўлишга ҳаракат қилади. Бунинг учун эса рўзани бузувчи амаллар ва ҳолатлар нималардан иборат эканлигини билиш жуда муҳим. Қуйида буюк бобокалонимиз Бурҳониддин Марғилоний раҳматуллоҳи алайҳининг “Ҳидоя” асарларига Абдулҳай Лакнавий ҳазратларининг ёзган машҳур шарҳлардан рўзани бузувчи амаллар бобидаги маълумотларни келтирамиз.
Агар бирор киши рўзани бузувчи амаллардан бирор амални қилиб қўйса, бу хатони тўғирлаш учун қазо ёки кафорат вожиб бўлади.
Қазо бир кунига бир кун тутиш дегани. Каффоратда эса бир кунига олтмиш кун кетма-кет рўза тутиб бериш, ёки қул озод қилиш, ёки 60 та мискинни таомлантиш лозим бўлади. Қайси бирига имкони бўлса ўшани қилади. Қайси амаллар қазони вожиб қилади, қай бир амал каффоратни вожиб қилади, билиш учун рўзани бузувчи амалларни яхшилаб ўрганиб олиш лозим.
Агар рўзадор аёлининг икки йулининг бирига қасддан жимоъ қилса каффорат вожиб бўлади. Агар аёлининг жинсий аъзосидан бошка жойига жимоъ қилиб, маний чиқса унга қазо рўза вожиб бўлади, каффорат рўзаси эмас. Агар рўзадор озуқаланиш учун бир нарса еса, ёки ичса, унга ҳам қазо, ҳам каффорат рўза вожиб бўлади.
Агар рўзадор унитган ҳолда еб, ёки ичиб, ёки жинсий алоқа қилиб, қўйса рўзаси бузилмайди.
Агар мажбурланиб еб ёки ичиб қўйса, рўзаси бузилади ва унга қазо рўза вожиб бўлади.
Агар ухлаб эҳтилом бўлиб қолса, рўзаси бузилмайди.
Шунингдек, аёл кишига қараса ва маний келса рўзаси бузилмайди. Агар баданига мой суртса, ёки қон олдирса ва кўзига сурма қўйса рўзаси бузилмайди.
Аёлини ўпса рўзаси бузилмайди, лекин аёлини ўпиши ёки ушлаши натижасида маний чиқса, қазо рўза вожиб бўлади, каффорат эмас. Агар рўзадор яқинлик қилишга бориб етмаслигига ишончи комил бўлса, аёлини ўпса зарари йўқ, бироқ ўзига ишонмаса, аёлидан узоқроқ юргани маъқул.
Агар рўзадорнинг оғзига пашша кириб кетса рўзаси очилмайди. Шунингдек, тутун ва ғуборга ўхшаш нарсалар ҳам очмайди.
Рўзадор тишларининг орасидаги қолган гўштни еб қўйса у оз бўлса, рўзаси очилмайди, кўп бўлса рўза очилади. Кўпи нўхатдек, ками ундан кичик миқдордир.
Агар тиш орасидаги нарсани ташқарига чиқариб қўлга олиб, сўнг еб юборса рўзаси бузилади.
Агар рўзадорга қусуқ ғолиб келиб, мажбуран қусса, рўзаси очилади. Агар қасддан қилса очилади, қазо рўза вожиб бўлади.
Рўзадор майда тош ёки темир парчасини ютиб юборса, рўзаси очилади ва унга қазо рўза вожиб бўлади, каффорат эмас.
Рўзадор қон қуйдирса, килизма қилдирса ёки бурнига дори қўйса ёки қулоғига дори томизса, рўзаси очилади ва қазо вожиб бўлади каффорат эмас. Рўзадор қорнига ёки бошига алоқадор жароҳатига дори қўйса, қўйган дори қорнига ёки димоғига кирса, рўза бузилади. Агар жинсий аъзосининг бош кисмига дори қўйса, рўзаси бузилмайди.
Рўзадор оғзи билан бир нарсани мазасини татиб кўрса, рўзаси бузилмайди, лекин қилган иши макруҳ бўлади. Шунингдек, аёл киши ёш боласига нон чайнаб бериши макруҳдир, агар бошқа чора тополмаса, унинг зарари йўқ- чунки боланинг хаёти муҳим.
Рўзадор эртаю кеч мисвоқни ишлатишда рўзага зарари йўқ.
Аллоҳ таоло барчаларимизни рўзамизни бузувчи нарсалардан асрасин ва ўз даргоҳига қабул қилсин.

Зарафшон шаҳар “Зарафшон” жоме масжиди имом хатиби Шодмонов Комил