Юртимизда муборак Рамазон ойининг улуғ савобларга тўла кунлари бошланиб кетди. Ушбу кунларни ғанимат билиб, кундузлари муқаддас динимизда фарз қилинган рўза ибодати ва кечалари таровеҳ намозлари ва таровеҳда қуръон каримни хатм қилиш улкан савобдир. Манашундай улуғ ибодатлардан кейинги қилинган эзгу дуо ва илтижолар ижобат бўлади, иншааллоҳ!
Рамазон ойида рўза тутиш шунчаки бир одат эмас, рўза - ихлос ва ният бўлсагина ибодат ҳисобланади. Ҳадис шарифда: “Ким Рамазон рўзаси (фарз экани)ни тасдиқлаб, уни савоб умидида, Аллоҳ учун холис тутса, олдинги гуноҳлари кечирилади”, дейилган (Муттафақун алайҳ). Яна Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хушхабар берадилар: “Аллоҳ таоло айтади: Одам фарзандининг рўзадан бошқа ҳар бир амали ўзи учундир. Бир яхшилик (савоби) ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб берилади. Рўза эса Мен учун ва ажрини ҳам Ўзим бераман. Чунки рўзадор шаҳватини, ейиш-ичишни Мен учун тарк қилди. Рўзадорнинг икки қувончи бор: Бири ифторлик вақтида ва иккинчиси Роббисига йўлиққанида берилади. Аллоҳ наздида рўзадорнинг оғзидан келган ҳид мушкнинг ҳидидан ҳам яхшидир” (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
Ҳар бир рўза тутувчи киши рўзанинг фойда ва ҳикматларини билиши, уларга эришишни умид қилиши керак. Рўза тутиш тақвони юзага келтиради. Аллоҳ таоло: “ ...сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара, 183) дейди. Рўза барча ёмон иллатлардан қутулиш йўли ҳамдир. Ҳадиси шарифда: “Ким ёлғон, туҳмат ва уларни тасдиқлашни, қўполликни ташламаса, еб-ичишни тарк этишига Аллоҳ таоло мухтож эмас” дея марҳамат қилинади(Имом Бухорий ривояти).
Аслида рўза еб-ичиш ва шаҳватни тарк қилишдан иборат. Лекин савоби мукаммал рўза - тил, кўз, қулоқ, қўл-оёқлар ва бошқа аъзоларни гуноҳлардан тийиш билан бўлади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ҳақиқий рўза фақат еб-ичишни тарк қилиш эмас, балки беҳуда ва фаҳш сўзлардан тийилишдир”, деганлар (Ҳоким ва Байҳақий ривояти).
Рамазон ойи баракотли, савоблар зиёда қилиб бериладиган ойдир, шунинг учун бу ойда рўза тутиш билан бирга бошқа эзгу амалларга ҳам имкон қадар улгурсак улкан савобга эришамиз. Ҳадиси шарифда: “Ким бир рўзадорни таомлантирса, унга ҳам ўша рўзадорнинг ажрича ажр берилади...” дейилади (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти). Саҳобаи киромлар меҳмонсиз ифторлик қилмас эдилар. Умар розияллоҳу анҳу кўпинча етим ва камбағаллар билан ифторлик қилар эдилар. Бу ойда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан нима сўрашса, албатта берар эдилар. Шу боис хайру-эҳсонни кўпайтириш ҳам суннатдир. Бу ойда ҳам рўза тутган, ҳам садақа берган киши гуноҳлари кечирилиб, дўзахдан йироқлашади ва жаннатга киришга яқин бўлади. Шунинг учун ҳам бойларнинг закотларини ушбу ойда беришларини тарғиб қилганлар. Чунки ушбу ойда мустаҳаб амали учун суннат амалининг савоби, суннат амали учун эса фарз амалининг савоби берилиши ваъда қилинган.
Рамазон меҳр, шафқат, саховат ойи ҳамдир, бу ойда юраклар юмшаб, ғуборлари кетади. Бу ой бизга инсон фақат ўз фойдасини эмас, бошқаларни ҳам ўйлаб яшаши кераклигидан сабоқ беради.
Ота-боболаримиз Ватанни гўзал боғга қиёслашади. Гўзал боғни, ундаги бир дарахтни ёки ундаги бир гулни авайлаб ўстириш, парваришлаш учун қанча меҳнат, маблағ, умр сарф бўлади. Бироқ беэътибор бўлсак ўша гулни кимдир бир лаҳзада пойхон қилиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ватанимиздаги тинчликни, осмонимиз мусаффолигини, масжидларимизда ибодатларимиз бемалол адо этилаётганини, ўзимиз хотиржамликда рўза тутаётганимиз қадрига етиб, доимо огоҳ бўлиб, ватанимиз равнақига дахлдорлик ҳисси билан яшашимиз ва манашундай, дуолар қабул бўладиган пайтларда элимиз, халқимизнинг ҳаққига яхшилик сўраб дуолар қилишимиз лозим.
Неча йиллар мобайнида халқимиз ўз миллий-диний анъаналари, эътиқодидан бебаҳра бўлди, ҳақ-ҳуқуқлари топталди. Бугун эса “Истиқлол” деб аталмиш неъмат сабабли диний ва миллий қадриятларимиз тикланди, ибодатларимизни эмин-эркин адо этишимиз учун қулайликлар, зарур шароитлар яратилди, жаҳон илму фани, маданияти ва Ислом таълимоти ривожига улкан ҳисса қўшган ўнлаб алломаларимизнинг илмий мерослари тадқиқ этилиб, қадамжолари обод этилди. Ушбу саодатли кунларни бизга насиб этгани учун Яратганга шукроналар айтайлик, Рамазон ойи рўзаларини адо этиб, қўлимиздан келганча хайрли ишларда бардавом бўлайлик ва бундай доруломон кунларимизга сабаб бўлиб турган ватанимиз истиқлолини абадий қилишини Яратгандан сўраб, дуолар қилайлик!

Ҳакимов Бектош
Хатирчи туман бош имом-хатиби