Бандаларнинг ҳар-икки дунё саодатини кўзлаб рўзани исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Умматларига меҳр кўрсатиб рўза тутмоқнинг барча сир асрорлари ила ўрнак бўлиб кетган Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га абадул абад саловату саломлар бўлсин.
Азиз биродарлар! Ўзингизга маълумки кўпчилигимиз ҳар йили рамозону шариф бошимизга соябон бўлиб келганида, ул муборак ойнинг фазлидан баҳраманд бўлиб қолиш учун рўза ибодати ва ўнинг аҳкомларини яхшироқ англаб етишга ҳаракат қилиб қоламиз. Мана рамазон ойига ҳам саноқли кунлар қолди. Хонодонимизга меҳмон келадиган бўлса, меҳмон учун алоҳида тайёргарлик кўрамиз, тансиқ таомлар тайёрлаймиз. Шундай экан, рамазон ойи келишидан олдин рамозон учун ҳозирлик кўриб, нафл рўзаларни кўпроқ тутиб танамизни ҳам руҳимизни ҳам чиниқтириб боришимиз зарур.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилиб , “Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга рўза фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки тақводор бўлсангиз” Бақара сураси (183- оят)
Худосизлар рўзани соғлик учун кони зарар деб эълон қилиб, одамларни мажбурлаб рўзаларини очдиришга ҳаракат қилган пайтлар ҳам бўлди. Энди эса рўза тутиш айнан соғлик учун нихоятда фойдали эканлиги ҳақида ҳамма бир авоздан гапирмоқда. Рўза нафақат соғликни сақлаш учун, балки беморликларни даволаш учун ўта зарур омил эканлиги энди ошкор айтилмоқда.
Рўза турли касаликлардан халос этиш билан бирга, киши баданида тўпланиб қолган турли кераксиз моддалар, ёғлар, тузлар ва бошқа нарсаларни ҳам кетказади. Натижада инсоннинг жисмини ҳам руҳини ҳам енгиллашади. Албатта рўзанинг биз билгандан кўра билмаган фойдалари жуда ҳам кўп. Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Ким рамозон ойи рўзасини ихлос билан Аллоҳ таолонинг ризолиги учун тутадиган бўлса, Аллоҳ таоло унинг барча гунохларини кечиради” деб мархамат қилдилар.
Рўза рўзадорда раҳм шафқат сифатини шакллантириб, мустаҳкамлайди. Ҳар бир мусулмон киши рамазон ойида кўпроқ яхшиликлар қилишликка, уришганлар ярашишликка ҳаракат қилмоқлиги лозим. Аллоҳ таоло бў ойнинг фазилатидан рамазон ойида қилинган яхшиликларни эвазига бир яхшиликка ўн баробардан етти юз баробаргача савоб ёзишини ваъда қилган. Шундай экан бу ойдан унумли фойдаланиб савоб амаллар дафтаримизни тўлдириб қолайлик.
“Изомиддин Мударрис” жоме масжиди имом хатиби: Ялғашев Одилжон