Интернетдан «дўст» изламанг

22-02-2018, 09:37 admin Мақолалар 1 231


Ҳозирги кунда дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган, мафкуравий урушининг асосий қуролига айланган интернет ҳамманинг диққат марказида. Бугунги кунда интернет ҳаётига биз шу қадар шўнғиб кетдикки натижада у ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб қолди.

Аслини олганда интернетни кашф қилган инсонлар ўзлари ҳам уни бу қадар оммалашиб кетишини билмаган бўлсалар керак. Авваллари интернетдан инсонлар яхши ниятда фойдаланар эдилар. Ҳозир ҳам шундай, лекин аксар инсонлар ундан ўзларининг ёвуз ниятлари учун ниқоб сифатида фойдаланмоқда. Бу каби ёвуз ниятларини амалга ошириш учун ўзларининг инларини, турли танишув сайтларига (однаклассники.ру, wҳатсАпп, Телеграмм, Инстаграммга) қуриб олмоқдалар ва ниятларини амалга оширмоқдалар.

Ачинарлиси, улар ўзларига Исломни ниқоб қилиб олмоқдалар. Муқаддас динимиз ислом арконларини кимдан ўрганаётганимизга эътибор беришимиз керак.

Хусусан Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта бу илм диндир, динларингизни кимдан олаётганингизга эътибор беринглар», − деганлар.

Шундай экан кўр-кўрона интернетда динни ўргатаман ёки фалон масалада бундай иш қилиш керак дейдиган инсонларга эргашсак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни муборак сўзлари қаерда қолади?

Улар ўзларининг шундай қавллари билан инсонларни ўзларига эргаштиришга муваффақ бўлмоқдалар. Биз эса ана шундай сохта «дўстлар»дан огоҳ бўлмоғимиз керак!

Тўрахон Музробов

Мир Араб ўрта махсус ислом

билим юрти 4-Б курс талабаси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш