Интернетни фойдаси бисёр, зиёни-чи?

9-01-2017, 09:03 Istamjon Khamrayev Мақолалар 3 342

Интернет бугунги кунда бошқа оммавий ахборот воситаларига нисбатан техник имкониятларга эга экани ҳеч кимга сир эмас. Аммо, интернетни ўзига хос мураккаб жиҳатларидан бири шундаки, унинг одамлар, айниқса ёшларга қай даражада таъсир кўрсатаётганини аниқ мезонлар ёрдамида билиб бўлмайди.
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда интернетдан мунтазам равишда фойдаланаётганлар сони 10 000 000 (ўн миллион)дан ошиб кетган бўлса уларнинг қарийиб 60-70фоизини ёшлар ташкил қилади.
Интернетдан эзгу мақсадларда фойдаланиш унинг салбий таъсирларидан ҳимояланишни таъминлайдиган энг ишончли омилдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бешикдон то қабргача илм изла” деган ҳадисларига мувофиқ мустақил диёримизнинг баркамол ёшлари ўз билимларини турли соҳаларда мунтазам ўзлаштириб келмоқда.
Бироқ интернетдан ёшлар маънавий тарбиясига салбий таъмир кўрсатадиган маълумотларнинг тарқатилиш, зўравонлик, порнография каби ғайриинсоний ҳодисаларни тарғиб этадиган лавҳаларнинг эълон қилиниши, бу глобал тизимнинг баъзан, ёлғон ва туҳматлар манбаига айланиб бораётганини, ҳеч шубҳасиз, ёшларда ахборот олиш маданиятини тарбиялаш масаласини кун тартибига кескин қилиб қўймоқда.
Бугунги кунда Ғарбдаги айрим ривожланган мамлакатларда мактаб ўқувчилари ёки балоғат ёшидаги одамларнинг қуролланган ҳолда жамоат жойлари, таълим масканлари, савдо дуконларига бостириб кириши тез-тез кўзга ташланмоқда. Мутахассислар бундай ҳолатларнинг кўпайиб бораётганини интернет сайтлардаги бузғунчиликни тарғиб этадиган лавҳалар, зўравонликлар ҳақидаги нохуш ахборотларнинг инсон рўҳиятига таъсири натижаси, деб баҳоламоқда. Психологлар хулосасига кўра, ўсмирлик даврида болалар агриссив руҳдаги томошаларга, турли ўйинларга берилса, бу мудҳиш оқибатларга олиб келади.
Маълумки ёшлар интернетга аввало маълумот олишнинг асосий манбаи ва тезкор коммуникация воситаси сифатида қарайди ва онлайин тизимига асосан янгиликларни излаш, дўстлар билан мулоқот қилиш, мусиқа ёзиб олиш учун киради. Бизнинг ёшларимиз ҳам, дунёдаги тенгдошлари каби жаҳонда бўлаётган сўнги янгиликлар билан танишиш, курс ишлари ва рефератлар учун материаллар олиш, фойдали ахборот излаш мақсадида интернетдан фойдаланади.
Минг афсуски интернетда ёшларнинг дунёқарашига, ғоявий тарбиясига ўта салбий таъсир этувчи манбаалар ҳам мавжуд. Онлайн тизими материалларининг маълум бир қисми асосан шубҳали бўлиб, ахлоқий бузуқлик, тажовузкорлик ва зўравонликни тарғиб қилади. Шунигдек жаҳон миқёсида компьютер тизимидаги маълумотларни тартибга соладиган, сарагини саракка пучагини пучакка айлантириб берадиган аниқ механизм йўқлиги сабабли очиқдан очиқ беҳаёлик, зўравонлик кўринишлари акс эттирилган. Суратларни бемалол жойлаштириш имкони борлиги ва айрим ғаразли кучлар ана шу “имконият”дан усталик билан фойдаланаётганини асло инкор этиб бўлмайди. БМТнинг болалар жамғармаси Юнисеф томонидан ўтказилган сўровлар натижаси интернетдан фойдаланадиган болаларнинг 90 фоизи ахлоқсиз сурат ва видеоларга дуч келиши 60 фоизи эса бу турдаги ахборотни атайлаб излашини кўрсатмоқда.
Бугунги кунда интернетдаги ижтимоий тармоқлар, айниқса, ёшлар орасида оммалашиб бормоқда, фойдаланувчиларнинг аксарияти Odnoklassniki, Facebook, Moy mir каби тармоқларда ўз профилига эга бўлиб кейинги йилларда мазкур тармоқларнинг ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган жиҳатлари ҳам кўзга ташланмоқда.
Мамлакатимизда ахборот хавфсизлигини таъмилашга йўналтирилган ва турли ахборот хуружларига қарши курашишга қаратилган бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бир сўз билан айтганда мамалакатимизда интернетдан фойцдаланишнинг ҳуқуқий асослари билан бирга, маънавий-ахлоқий меъёрларни ҳам эътибордан четда қолдирмаслигимиз лозим. Бу жараёнда кенг жамоатчилик фаол иштирок этиши мақсадга мувофиқдир. Шунда интернетнинг салбий жиҳатлари камайиб, асосий эътиборни фойдали томонларига қаратган бўламиз.

Муҳаммадсодиқ Мамадиёров
Хатирчи тумани “Шомурод ота” жоме масжиди имом хатибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш