Интернет таҳдиди

26-01-2018, 07:45 admin Мақолалар 1 857


Ватанимиз ўз эркига эга бўлиб, тараққият сари жадал одимлаб борар экан, афсуски атрофда ҳалқимиз тинчлиги ва равнақини кўра олмайдиган ёвуз кучларнинг ҳам ҳаловати йуқолиб бормоқда. Натижада парокандаликни чиқариш ниятида турли туман булмағур иғволар тарқатиб халқимиз орасида фитна қилишга уринаётганлар ҳам учраб турибди. Бу фитналарни тарқатишда асосий восита бу интенет тармоқлари бўлиб қолмоқда. Жаҳон ахборот тармоғига кираётган интернетдан фойдаланувчилар сони саот сайин ошмоқда. Масалан, Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар 2008-йил 2 миллион бўлган бўлса, 2015-йилда 10,2 миллиондан ошди. Уларнинг аксарияти ёшлар эканини алоҳида қайд этиш лозим.
Албатта интернет орқали дунёнинг исталган нуқтаси билан тезкор алоқа ўрнатиш, зудлик билан зарур ахборот ва маълумотларни олиш, билим маърифатни оширишда унинг беқиёс ўрни ва аҳамияти борлигини ҳеч ким инкор қилаолмайди. Ҳар бир нарсанинг икки тамони бўлгани сингари интернетни ҳам салбий тамонлари ҳам бор.
Бугунги кунда интернет айрим шахслар учун ғоявий қуролга айланаётгани энг муаммоли жихатдир. Яқин ўтмишда бирор давлатни забт этиш учун қурол, танк ва шу каби воситалардан фойланилган бўлса, ҳозир бундай қуролларнинг ахамяти пасайиб бормоқда. Буларнинг ўрнини оммавий ахборот воситалари, айниқса интернет тармоқлари эгалламоқда. Шундан кўринадики, ҳозир бирор халқни ёки мамлакатни тобе қилиш учун ўша мамлакатни интернетдан фойдаланаётган фуқороларини, айниқса ёшларини онгини забт этиш кифоядир. Бу фикирнинг исботи сифатида “Араб боҳори” номи билан Миср ёшлари ўртасида бўлиб ўтган қўзғолонлар бунга мисол бўла олади. Ҳозирги тахликали замонда интернет тармоғи орқали тарқалаётган ғаразли маълумотлар, вайронкор ғоялар, одоб ахлоқни бузувчи ҳар хил беҳаёликни тарғиб қилувчи видео роликлар ёшлар онгини заҳарламоқда.
Жамиятда тинчлик ва барқарорликни издан чиқаришга, ўзаро адоват ва тўқнашувларга сабаб бўладиган бўндай хатоларни олдини олишни бирдан бир йўли, ёшларни мустақил фикрлайдиган, оқни қорадан, дўстни душмандан ажратишга қодир қилиб тарбиялаш керак. Асосий масала интернетдан ким қандай фойдаланишида. Ҳозирги кунда ёш бола ҳам компютер ва мобил алоқа восиларидан бемалол фойдалана олади. Шунинг учун фарзандларимизни қайси сайтлардан ва қандай маълумотлардан фойдаланаётганлигини билишимиз ва уларга интернет одобларини ўргатишимиз лозим бўлади.

Хатирчи туман “Абу Ҳанифа” жоме масжиди имом хатиби: Қ. Саъдинов
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш