Интернетдаги хафдан огоҳ булайлик

29-12-2017, 07:45 admin Мақолалар 1 664


Бугунги кунда ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қила олмаймиз. Интернетдан дунёни қарийиб учдан иккиси фойдаланади. Бирор маълумот керак бўлса, интернетга кириш орқали бир зумдан ўша маълумотни топамиз. Интернетнинг фойдаси кўп - маълумотларни тезда топамиз, вақтимизни тежаймиз ва ҳакозо. Лекин интернетда фойдали маълумотлардан кўра, фахш ва бузуқликни тарғиб қиладиган маълумотлар кўпроқ. Аллоҳ таоло “Нур” сурасининг 19- оятида “Албатта иймон келтирганлар ичида фахш тарқалишини яхши кўрадиганларга бу дунёю охиратда аламли азоб бордир. Аллоҳ билур, сиз эса билмассиз” дейди. Дархақиқат, фахш ва бузуқликни ёйиб, инсонларни сирларини ошкор қилаётган кимсаларга Аллоҳ таоло бу дунёю охиратда аламли азоби борлигини хабарини бермоқда.
Интернетдан фойдаланаётганларнинг кўпчилиги ёшлардан иборатлиги учун улар билиб билмай мана шундай сайтларга кириб, ушбу сайтларда халқимиз менталитетига тўғри келмайдиган ҳар хил филмьлар, суратлар ва маълумотларни ўзларига қабул қилмоқда. Асрлар давомида ота-боболаримиздан бизгача етиб келган анъана ва қадриятлар унитилиб, оммавий маданият деган тушунча ёшлар орасида кенг тарқалмоқда. Албатта биз ота-оналар фарзандларимиз қайерда юрибди, кимлар билан дўст бўлмоқда, қандай сайтларга кираётганлигини билмоғимиз зарур. Бугунги кунда интернетдан фойдаланмасликнинг иложи йўқ. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло: “Эй, мўминлар! Агар сизларга бирор фосиқ кимса хабар келтирса, сизлар (ҳақиқий аҳволни) билмаган ҳолингизда бирор қавмга азият етказиб қўйиб, (кейин) қилган ишларингизга пушаймон бўлмаслигингиз учун (у хабарни) аниқлаб (текшириб) кўрингиз” (Ҳужурот сураси, 6-оят) дейди. Биз биламизки, интернетда тарқалаётган ёлғон хабарлар ёшларимизни ҳатто катта ёшдаги кишиларни ҳам ишонтириб қўймоқда. Интернетдан фойдаланиш одоблари бу хар хил фахш ишларни тарқатувчи филмьларни кўрмаслик, диний экстремистик оқимларнинг ғояларини тарғиб қиладиган сайтларга кирмаслик, ҳар бир хабар ва маълумотни яхшилаб текшириш, аниқлаб кўрмагунча унга ишониб кетавермаслик ва бошқаларга тарқатмаслик лозим. Шунинг учун фарзандларимизга интернетдан фойдаланиш одобларини ўргатиш биз ота-оналарга ҳам қарз ҳам фарздир.

Хатирчи туман “Имоми Аъзам” жоме масжиди имом хатиби: Эргашев Муҳаммад
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш