Она сути – ҳаётбахш озуқа, кони фойдадир!

18-03-2024, 22:54 admin Мақолалар 79

Она сути – ҳаётбахш озуқа, кони фойдадир!
Аллоҳ таоло аёл кишига оналик бахтини ато этган дақиқадан бошлаб ҳомиланинг илк белгиларини сезган заҳоти она ўз вужудида ривожланаётган дилбандини эсон – омон дунёга келтиришни, унинг тўрт мўчаси соғ, ақли расо, умри узоқ бўлишини Яратувчидан сўрайди ва шуни истаб ҳаракат қилади.Фарзанд дунё юзини кўрар экан Розиқнинг Ўзи бандасига ўта меҳрибонлиги жиҳатидан унинг насибаси она сутини, онанинг юрак қўри билан илитиб кўкрагига жойлаштириб қўйган бўлади. Шу сабабли болажонлар оналарнинг сийналаридан илоҳий бир кўникма билан озиқланиб бошлайдилар. Ислом шариати она сутини боланинг ҳақларидан бири деб ҳукм қилган. Меҳрибон Аллоҳ ўз каломида: “Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар.Бу эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир”- деб оналар фарзандларини ҳамма қатори умумий овқатланишларига қадар муддат қилиб белгилаб берган. (Бақара сураси, 233-оят) Ҳадисдан кўриниб турибдики, фарзандини кўкрак сути билан эмизган она Аллоҳ таолонинг ажр ва савобига эга бўлади. Фиқҳ китобларимизнинг барчасида, никоҳ бобида бола эмизиш масаласига алоҳида урғу берилган. Бир қарашда арзимасдек туюлган бу ишда қандай ҳикматлар бор ва нима учун динимиз бу ишга шунчалар катта аҳамият берган? Аввалом бор бола эмизиш масаласининг шаръий ҳукмларига тўхталиб ўтсак. “Разоъ” сўзи луғатда эмизиш эмиш, сўриш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, икки ёшга тўлмаган боланинг қорнига аёл киши сутининг етиб боришидир. Аллоҳ таоло гўдак болаларнинг ризқини оналарнинг кўксида ўзига ҳос озуқа қилиб яратди.Она сутининг она ва фарзанд саломатлигидаги муҳим ўрнини яна бир бор таъкидлаб, оналардан Аллоҳ таолонинг уларга берган фазлу марҳаматини тушуниб етишларини, оналик вазифаларини тўла адо этишда жидду жаҳд қилишларини сўраб қоламиз.
Кармана тумани "Зиёкор" махалласи отинойиси Ш.Аминова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш