Она сути – ҳаётбахш озуқа, кони фойдадир!

14-03-2024, 01:09 admin Мақолалар 305

Она сути – ҳаётбахш озуқа, кони фойдадир!
Аллоҳ таоло аёл кишига оналик бахтини ато этган дақиқадан бошлаб ҳомиланинг илк белгиларини сезган заҳоти она ўз вужудида ривожланаётган дилбандини эсон – омон дунёга келтиришни, унинг тўрт мўчаси соғ, ақли расо,умри узоқ бўлишини Яратувчидан сўрайди ва шуни истаб ҳаракат қилади.Фарзанд дунё юзини кўрар экан Розиқнинг Ўзи бандасига ўта меҳрибонлиги жиҳатидан унинг насибаси она сутини, онанинг юрак қўри билан илитиб кўкрагига жойлаштириб қўйган бўлади. Шу сабабли болажонлар оналарнинг сийналаридан илоҳий бир кўникма билан озиқланиб бошлайдилар. Оғир ўтирганлик, оғир турганлик, туғруқнинг шиддатли азоби барчасини аёл биргина фарзандини бағрига босиб озиқлантириши билан эсидан чиқаради.Ислом шариати она сутини боланинг ҳақларидан бири деб ҳукм қилган. Меҳрибон Аллоҳ ўз каломида: “Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар. (Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир”-деб оналар фарзандларини ҳамма қатори умумий овқатланишларига қадар муддат қилиб белгилаб берган.(Бақара сураси,233-оят).
Аллоҳнинг махлуқотлари ичида одам зурриёдлари янги туғилган чоғида энг ҳимояга ва тарбияга муҳтожидир.Тиббиёт соҳасида юритган кўп йиллик фаолиятимга таяниб шуни айта оламанки аёлнинг кўкрагидан илк келган сут оғиз сути бўлиб,оғиз сути бола ҳаётининг илк даври учун фойдали ва тез ҳазм бўлувчи озуқадир.Бола улғайган сари она сути таркиби ўзгариб озуқавийлиги миқдорининг оширилиб тўйинтирилиши Аллоҳ қудратининг чексизлигидир. Она сутини Аллоҳ ўз қудрати илоҳийси билан яратган бўлиб унинг таркиби ҳаётбахш озуқаларга бойдир. Бундай сут таркибидаги озуқавийликни, шифобахшлик хусусиятини Аллоҳдан ўзга ҳеч бир бир зот ярата олмайди. Она сутининг яна бир муҳим, бола ҳаёти учун зарур хусусияти шуки уни Аллоҳ бола организмида дард чақирувчи унсурлардан поклаб “зарарсизлантириб” қўйганидир. Шунинг учун бола она сути билан озиқлантирилганда турли хил ошқозон – ичак касалликларига, шамоллаш ва яллиғланиш касалликларига нисбатан курашувчанлик хусусияти - иммунитет ҳосил қилади. Она сути бола организимидаги иммун тизимни ривожлантиради. Боланинг суяклари мустаҳкам, тана тузилиши дуркун, кўриш ва ақлий қобилияти юқори, зеҳни ўткир бўлади. Бундан ташқари болада ота- онаси ва қариндошларига нисбатан меҳр – оқибат,силаи рахм туйғулари кучли бўлади. Она сути билан озиқлантирилган болага “Она- Ватан” туйғуси онасининг сути билан бирга ўтади. Бундай фарзандлардан ватанпарвар ва миллатсевар фидоийлар етишиб чиқадилар.Юқорида айтганларимиз бу фарзанд ва унинг келажаги учун фойдали жиҳатлар эди. Энди боласини кўкрак сути билан боққан оналарнинг эришадиган ютуқлари ҳақида эслатма бериб ўтамиз. Биринчи навбатда боласини кўкрак сути билан озиқлантирган она Аллоҳнинг амрни бажариб ибодат қилган ҳиобланади ва ибодати учун ажрга эга бўлади. Фарзандини сунъий озиқлантираётган оналар каби, иситиш, пишириш, идишларни ювиш, зарарсизлантириш каби юмушлар билан овора бўлиб қолмайди,вақти тежалади. Табиий озиқлантирилган боланинг ўсиши, соғлиги, ақлий салоҳиятини Аллоҳ онага берилган оқ сути туфайли кафолатлаб қўяди. Буни тушунган онанинг кўнгли хотиржам бўлади. Боласини кўкрак сути билан боққан оналар оиласининг бюджетига катта салмоқли маблағни тежаб беради. Саломатлик жиҳатидан оладиган бўлсак эмизиклик даврида оналар исталмаган ҳомиладорликдан табиий равишда ҳимояланадилар. Фарзандларини эмизган оналар орасида “Кўкрак бези саратони”, “Бачадон ва бачадон бўйни саратони” ташхислари билан касалликларга чалиниш кўрсаткичлари паст фоизда бўлиши тажрибаларда аниқланган фактлардир. Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак она сути – ҳаётбахш озуқа,кони фойдадир!
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси С.Хушматова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш