"Онанинг фарзандига бўлган меҳри сути биландир".
Гўдакни эмизишга Аллоҳ таолонинг: "Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар (Бу муддат ) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир "(Бақара 233) ояти далил бўлади.Чақалоқни икки ёшигача она сути билан эмизишнинг фойдали эканига ояти каримада ҳам ишорат қилинган.Шариатга кўра онани эмизишга мажбур қилинмайди, балки лозим бўлган вазиятда чақалоқни эмизиш учун отаси энага ёллаши керак бўлган.
Мухаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг оналари тирик бўла туриб, Саъд қабиласига мансуб Халима исмли аёлга эмизиб, тарбия қилишга берилганлиги ислом тарихида маълумдир.
Чақалоқнинг икки ярим ёшга етгунига қадар бўлган вақт ичида эмизган аёлнинг номини ёдда тутиш зарур бўлади, эмизган аёлнинг бошқа болалари билан у эмишган бола ака-ука, опа-сингил ҳисобланиб, уларнинг ўзаро турмуш қуришлари ножоиз бўлади.
Янги туғилган чақалоқнинг эмиши ўтмишда ҳам, ҳозирда ҳам долзарб
масалалар бўлиб келаяпти.Чунки кўпчилик эмизишнинг, она сутининг ҳикматидан бехабмарликда бу муҳим ишга эътиборсиз бўлиб қолган эди.
Туғриқхоналарда сути кам оналарнинг болалари, сути кўп бошқа оналар сути ёки сунъий озуқалар билан боқилар эди. Сут берган онанинг кимлиги номаълум қоларди. Мустақил бўлганимиздан кейин бу нотўғри ишга барҳам берилди.
"Разоъ"сўзининг маъноси "сут эмиш" дир.
Чақалоққа икки ёшгача онасидан бошқа аёлни эмса ёки сути ичирилса, разоъ ҳукми собит бўлади. Бегона аёл сутини эмган болага ўша аёл она, аёлнинг эри ота ҳукмида бўлади. Сут эмган бола шу эр-хотиннинг фарзандларидек, уларнинг ўз фарзандлари эса бу болага маҳрам ҳисобланади.Сут она ёллашда унинг соғлом, серсут, ҳулқи ва одоби намунали, ўзи ақилли бўлишга алоҳида эътибор бериш керак. Чунки эмизувчи аёлнинг феъл-атворидаги иллат ва фазилатлар болага ҳам кўчиши аниқланган.Туққан онаси "мен боламни эмизмайман" деса, уни айиблаш ноўрин экани билинади.
Имом Молик(раҳматуллоҳи алайҳ) эса: "Туққан она боласини эмизишга мажбурдир " дедилар.
Баъзи оналар ҳам бор сути камлиги, қомати бузулиши, иши кўплиги каби сабабларни баҳона қилиб, боласини эмизиш ўрнига сунъий сут ва бўтқалар билан боқишни афзал кўришади.Табиатдаги ҳеч нарса она
сути ўрнини босолмайди, буни тиббиёт ҳам исботлаган.
Хадиси шарифда:"Бола учун она сутидан яхшироқ озуқа йўқ", дийилган. Халқимизда гўзал фазилат бор, хеч бир она боласини сабабсиз, узрсиз эмизишдан бош тортмайди. Она сутидан бошқа сут ёки махсулот боланинг соғлом, баркамол ўсишига салбий таъсир этишидан тиббиёт гувоҳлик тасдиқлайди. Эмизиш-ота-онанинг бурчи, боланинг хаққи. Тўғилган гўдак эмишга муҳтож. Бу эса онанинг вазифаси. Онанинг нафақа билан таъминлаш эса отанинг вазифасидир.Гўдакни хақларидан бири ва оналарнинг энг буюк вазифаси фарзанднинг икки йил эмизишдир. Гўдакнинг жисми, руҳининг ўсиб улғайишига онасининг сутидан афзал озуқа йўқ. Боланинг суяги онанинг сути билан озиқланади ва шакилланади, рухий ривожланишига ҳам она сути зарур. Бу қуръоний хақиқатни инсоният минг тўрт юз йилдан кейингина тушуниб етди. Хозирги кунда олимлар "Гўдак бола учун энг яхши озуқа онанинг сути ва уни тўлиқ икки йил эмизиш керак, деган хулосага келишди. Ўтказиладиган суҳбатларимизда она сутининг моҳияти, нақадар ислом тарихида юксак эканлигини ёш оналар ўртасида тарғибот ишлар олиб боришликни Аллоҳ барчамизни тилимизга солишликни сўраб қоламиз.
Кармана тумани "Буюк ипак йўли" мфй Отинойиси Хусенова. Н