Она сути Аллоҳнинг мўъжизаси.
Она. Энг улуғ ва табаррук зот. Аёлга оналик бахтини Аллоҳ таоло насиб этди. Энди онага оналик вазифаларини тўлиқ бажариш масъулияти юкланади. Чақалоқни эмизишнинг шаръий ҳукми онанинг зиммасида. Лекин афсуслар бўлсинки, ҳозирга келиб "алла айтиш" йўқолиб бораётгани каби, болани эмизиш ҳам турли "сабаблар" га кўра сунъийлашаяпти. . Гўдак онани кўрса талпиниш ўрнига шиша сут идишни кўрса, меҳр билан интилмоқда. Агар оналар кўкрак сутининг мўъжизавий таркиби ва эмизишнинг шаръий ҳукми ҳақида билганларида эди, арзимаган сабаблар билан болаларини эмизишдан бош тортишмасди.
Аввало кўкрак сути таркибига эътибор қаратсак. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, она сутининг 90% и сувдан иборат, қолгани оқсил, шакар, ёғ, фосфор каби бола организми учун керакли моддалардан иборат. Бизнинг истеъмол сувимиз заиф, ҳимояланмаган организм учун хавф туғдириши мумкин. Шу боис, бола она сути орқали энг тоза ва етарли миқдордаги сувни кўкракдан олади.
Кўкрак сутининг мўъжизаси яна шундаки, сутдаги моддалар бир-бирига аралашиб кетмас экан. Сунъий озуқаларда бундай хусусият йўқ, бу эса бола саломатлиги учун зарарли ҳисобланади. Шариатда она сутини боланинг ҳақларидан бири деб ҳисобланади. Шунинг учун ҳам мўъжизавий Каломда "эмизиш тўла 2 йил" эканлиги айтилади. Чунки боланинг турли касалликка қарши курашувчи иммунитет тизими 2 ёшга келиб ривожлана бошлайди. Икки ёшгача бола организми она сутида мавжуд озуқа моддаларга муҳтож. Аллоҳ таоло Ўзигагина маълум ҳикмат билан эмизиш муддатини 2 йил қилиб белгилашини бугунги тиббиёт кўпгина илмий изланишлардан сўнг кашф қилмоқдалар. Тадқиқотлар натижасига кўра кўкрак сути билан озиқланган чақалоқларда кўриш ва иммун тизими сунъий озиқланган болалардан кўра тезроқ ривожланиши исботланган. Профессор Ж. Андерсен "Болани она сути билан боқиш нафақат унинг соғлигига, балки ақлий қобилиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади" дея илмий хулосалаган.
Кўкрак сутида енгил ҳазм бўлишга ёрдам берувчи модда--B- лактоза мавжуд бўлиб, у шифокорларни ҳам ҳайратга солади. Она сутини пишириш, иситиш талаб этилмайди. Сутининг камлиги сабаб эмизмаётган оналарга қора седана истеъмоли тавсия этилган. Қора седана сутнинг кўпайишини таъминлайди. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилинади: "Набий с. а в:" Қора седана ўлимдан бошқа ҳар бир дардга даводир", дедилар" (Термизий рив.). Буюк олим Ибн Сино эса: "Седана-вужуд энергиясини тузатади, касалликдан йўқ бўлган бактерияларни тиклайди",-деганлар. Яна ҳомиладор аёлга дард тутган вақтда ва эмизиш даврида хурмо ейиш тавсия этилган. Фойдаси: қувватсиз аёллар қувватланади, сут гормонлари фаоллашиб сут ҳам кўпаяди. Хурмо туғиш дардини енгиллаштиради.
"... сенга янги хурмо меваларини тўксин! Бас, еб-ичгин ва шод бўлгин!" деб Аллоҳ таоло Марям сурасида марҳамат қилади. Ҳазрати Марям тўлғоқ азобидан қийналиб қуриган хурмо тагига бориб турганда, Аллоҳ изни билан Жаброил нидо қилган.
Икки йил эмизишнинг онага фойдаси она кўкрак ва бачадон саратони касаллигидан ҳимояланади, ортиқча вазн йўқолади, юрак-қон томир, артрит касалликлари олди олинади. Пайғамбар с.а.в ҳадисларида: "Жаннат--оналар оёғи остидадир", деганларида она гўдагини дунёга келтириб, уни бағрига босиб эмизганлигини назарда тутганлар. Каломда ҳам Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:"... Онаси унга қийналиб ҳомиладор бўлди ва уни қийналиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиш 30 ойдир.." ( Аҳқоф, 15--оят).
Бола туғилгач она-бола ўртасида меҳр-муҳаббат риштаси томирларда жўш уради. Эндигина туғилган гўдак тамшанади, гўдак бу ҳолатни қаердан, кимдан ўрганди? Аллоҳнинг мўъжизаси бу. Баъзида боласини сунъий озиқлантириб сутим кам, қадди-қоматим бузилмасин деб эмизмаётганлар, боласини кўча-кўйда ташлаб кетаётган, аборт йўли билан боласини нобуд қилаётганларга хитобимиз: синовли дунёдасан! Ҳаммасининг сўроғи бор.
Гўдак умрини хазон қилганинг каби умрингни елга совурма. Гўзал хулқ билан яша. . Ҳаётга келганинг, яшаётганингни ўзи ҳам Аллоҳнинг мўъжизаси. Аллоҳ барчага гўзал саодат билан яшаш бахтини берсин.
Зарафшон мфй отинойиси
Исломова Марзия.