Сут билан кирган....

14-03-2024, 21:06 admin Мақолалар 189

Сут билан кирган....

" Эмизишнинг тўла-тўкис бўлишини истаган оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизишади. Уларни меъёрида едириш-ичириш ота зиммасидадир. Ҳеч кимга тоқатидан ортиғи юкланмайди. Боласи туфайли она ҳам, ота ҳам зарар кўрмасин. Меросхўр ҳам шундай. Агар ўзаро келишиб ва маслаҳатлашиб сутдан ажратишни исташса, гуноҳкор бўлишмайди. Агар болаларингизни эмиздирмоқчи бўлсангиз, берадиганингизни яхшиликча тўласангиз, гуноҳ бўлмайди. Аллоҳдан қўрқинглар, билингларки, Аллоҳ нима иш қилаётганларингизни албатта кўриб турувчидир".

Бақара сураси , 233- оят.

Шаръий истилоҳда боланинг бошқа аёл кўкрагидан икки ёшгача бўлган пайтида сут эмиши ва унинг ҳукмлари билан боғлиқ масалалар «разоъ» дейилади. Икки ёшга тўлмаган боланинг қорнига аёл киши сутининг етиб бориши разоъдир. Агар боланинг қорнига бир томчи бўлса ҳам сут етиб борса, разоъ ҳисобланади. Гўдакни мукаммал эмизиш муддати икки йилдир. Агар онаси болани эмизишга қодир бўлмаса, эр бошқа аёлни ёллаб эмиздиради.
Янги туғилган фарзанд озиқланишга муҳтож бўлади. Чақалоғини эмизиш онанинг вазифасидир, она сути гўдак ҳақларидан биридир. Она шаръий узр билан эмиза олмаса, бир эмизувчи топиш ва унга ҳақ тўлаб рози қилиш ота зиммасига тушади. Боланинг суяги она сути билан шаклланади, унинг руҳий жиҳатдан камолга етишида ҳам она сутининг аҳамияти катта. Бола улғайишида она сутига бошқа ҳеч нарса тенг келолмаслигини замонавий илмий изланишлар ҳам исботлаган. Боланинг онасига уни икки йил эмизиш ҳукми бор. Бу ҳукм эмизиш муддатини тўкис қилмоқчи бўлганлар учун, бундан оз муддатда ҳам сутдан чиқариш мумкин. Бу ҳукм никоҳда турган онага ҳам, талоқ қилиниб иддада ўтирган онага ҳам, иддаси чиққанга ҳам баробардир. Эмизиш чоғида ва ундан кейин ҳам она-боланинг нафақаси, яъни унинг таоми ва кийим-кечаги, уй-жой билан таъминлаш каби эҳтиёжларини қондириш отанинг асосий вазифаларидандир. Агар ота ўтиб кетса, яъни вафот этса, меросхўри болани эмизувчи онанинг таом ва кийимини таъминлайди. Бошқа эмизувчи топилганида ҳам бола онасининг ҳаққига нуқсон етказилмайди.
Ҳар бир ота-она фарзанд кўрганда хурсанд бўлaди, ўзларини дунёдаги энг бахтиёр инсонлар деб ҳис қилади. Ана шу хурсандчилик кунидан бошлаб улар зиммасига фарзанд тарбиялашдек масъулиятли вазифа тушади. Буни эса сидқидилдан бажаришлари шарт. Зеро, фарзанд тарбияси, унинг диёнатли бўлиши ва соғлигини сақлаш ота-онанинг зиммасидаги бурч ҳисобланади.
Фарзандни тарбиялашда унинг ўсиш ва ривожланиш даврига эътибор қаратиш зарур. Жумладан, боланинг эмизикли даври келажаги учун жуда аҳамиятли. Зеро, Аллоҳ таоло гўдак болаларнинг ризқини ўзига хос озуқа қилиб яратди. Боланинг соғлом ўсишида она сутининг аҳамияти ва фойдалари беқиёс. Она сути гўдак учун ризқ қилиб берилган тайёр озуқа ва соғлом бўлишининг гаровидир.
Гўдакни туғилганидан то уч ой ва ундан кўпроқ ўтмасдан туриб, у ёқдан-бу ёққа кўтариб олиб юрмаслик керак. Чунки бу пайтда улар она қорнидан эндигина чиққан ва таналари заиф бўлади. Тишлари чиққунига қадар ошқозонлари ва ҳазм қилиш қувватлари заиф бўлгани туфайли уларга сут бериш билан чекланиш лозим. Қачон тишлари чиқиб, ошқозонлари қувват ҳосил қилса, таом билан озиқланадиган бўлади. Ёш оналаримизга қайноналар, келинларнинг оналари энг яқин маслаҳатчи бўлишлари лозим. Токи , бола соғлом, бақувват, ақлли , салоҳиятли бўлиб ўссин. Халқимизда " Сут билан кирган , жон билан чиқади " деб бекорга айтилмаган. Аллоҳ таоло она сутини бир умрга етгулик дармон ,озуқа қилиб яратган.. болани Аллоҳ таоло буюрганидек, тўлиқ икки йил эмизиш уни бир умрга жисмоний ва руҳий соғломлик билан таъминлайди.


Навоий вилояти Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш