ОНА СУТИНИНГ ФОЙДАЛИ ХУСУСИЯТЛАРИ. Фарзанд дунёга келар экан у онага ва она сутига муҳтож бўлади. Мурғак гўдак онасидан озиқланиб кун сайин ўзгариб боради. Ойша розияллоҳу анҳонинг ҳадисларида "Сут (феъл-атвор характерни) мерос қолдирувчидир" дейилган Зиёд Саҳмий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам болани эси паст аёлга эмизишдан қайтардилар.(албатта сут эгасига ўхшайди)" (Имом Абу Довуд ривояти). Сут эгасини сифатларини ташувчи бўлиб, уни болага мерос қолдиради. Аллоҳ таоло она сутини ҳар бир қатрасини таркибига микроэлементлар, минерал тузлар, қанднинг 150 турини жойлаб қўйган. Бола ривожланиб улғайгани сари сутни таркиби ҳам шунга мослашиб боради. Она сутидаги мўжизавий хусусиятлардан бири унда моддаларни бир- бирига аралашиб кетмаслигидир. Ҳатто бола ошқозонига тушгандан кейин ҳам бир- бирига аралашиб кетмайди. Суъний озуқалардаги моддалар эса бир- бирига қоришиб кетади. Бу эса бола учун зарарли ҳисобланади. Она сути таркибидаги қанд моддалари ҳазм жараёни ва ундан кейинги ахлат бўлиб ажралишидаги, шунингдек бошқа касалликлардан болани ҳимоя қилади. Болани суякларини ривожланиши учун тўлиқ икки йил эмизиш шифокорлар томонидан тавсия қилинган. Эмизиш даврига риоя қилиш бронхиал астма, қандли диабет, вазн ортиб кетиши каби касалликлардан ҳимоя қилишга жуда катта таъсир қилади. Болани ота- онага, ватанга меҳрибон бўлишида она сутини ва уни эмизаётган онани таҳоратли бўлиши,Қуръони карим сураларидан қироат қилиб ёки эшиттириб эмизишини таъсири беқиёсдир. Дунёнинг турли томонларида она сутига ўхшаш маҳсулотларни ихтиро қилиш учун улкан изланишлар олиб борилмоқда, аммо бирор натижа чиққани йўқ. Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади: "Оналар фарзандларини тўлиқ икки йил эмизурлар.(Бу) эмизишни батамом қилмоқчи бўлган киши учундир" (233-оят) Гўдакнинг ҳақларидан бири ва оналарнинг энг мўътабар вазифаси фарзандини икки йил эмизишдир. Илоҳим ҳар бир аёлга Аллоҳ фарзанд кўриш ва уни эмизиб катта қилиш бахтини насиб этсин. Фарзандларимиз улуғ Олимлар, Қуръонни хатм қиладиган, ёд оладиган қори-қориалари, етук инсонлар бўлиб етишсин.
Кармана тумани "Дўрман" мфй отинойиси Расулова Ҳабиба.
Кармана тумани "Дўрман" мфй отинойиси Расулова Ҳабиба.