Қизларимиз бизга омонат.

23-05-2022, 15:33 admin Мақолалар 723

Қизларимиз бизга омонат.

Ўғил неъмат, қиз раҳмат дейишади. Насл, сулола, давомчилари бўлган қизлар Аллоҳ таоланинг улуғ раҳматидир. Қиз ўстирган 1,2,3 та ота ~ онага Роббим жаннат ваъда қилган. Шундай экан биз қизларимизни қандай тарбия қилаяпмиз? неча йиллик иш тажрибаларимда кўришимча "Милкини кўр бўзини ол, онасини кўр қизини ол " : - деган халқ мақолини қанчалик тўғри эканлигига гувоҳ бўлдим .Қиздир ўғилдир уйда кўрган тарбиясига қараб яшайди ва ўшандай муомилани ўрганади. Менимча ҳар бир фарзанд учун ўз онаси идеал ҳисобланади. Ақли етиб оқ қорани танигунча онаси нима деса шуни тўғри деб ўйлайди.Бу ҳар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Ҳар бир йигитни оилада айтар сўзи ва тўғри тарозиси бўлиши керак. Оилавий жанжалларга борганимизда онаси ҳақ бўлмасада аксари фарзандлар она томонида бўлиб оладилар . Исломий тарбия кўрган қизлар аввал Аллоҳдан кейин одамлардан ҳаё қилади . Азиз қизларим атрофингдаги бузғунчи, ғийбатчи, дилозор кишиларга эътибор берма, сени Аллоҳ ўшалар орқали синаяпти. Сабрли ва шукрда бўл . Ҳар бир нарсани ҳикмати бор... Зеро Аллоҳ берганини олиб қўйгувчи йўқ ,бермаганини тортиқ қилгувчи ҳам йўқ . Дунё матоҳига қизиқма ! Ҳар бир нарсага меҳнат ва сабр Роббимнининг инояти билан эришасан. Ота-онангни сеп учун қийнама ! Кийиниш ва муомила маданиятига қизларимиз жуда эътиборли бўлишлари керак. Қайси қиз ўз обрўсини билса, бошқаларни нафратини келтирадиган тарзда кийинмайди. Аллоҳ таоло марҳамат қилади. " Эй Одам авлоди! Сизларга авратларингизни беркитадиган либос ва патлар ( Зийнат кийимлари) ни туширдим ( Аммо ) тақво либоси - бу, яхшироқдир. Бу ( лар ) Аллоҳнинг мўъжизаларидандир.Шояд ( буни) эслаб кўрсалар ! " ( Аъроф сураси , 26 оят) Одамнининг аврати- айбини беркитиб туриши учун Аллоҳ таоло унга либос ато этган. Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган аломатлардан бири ҳам либосдир. Қизларимизни турмушга беришдан олдин жуда чиройли тарбия берайлик Уй юмушлари, маъзали таом тайёрлаш, ораста ва озодалик асосан ширин тил бўлишни ( хўп бўладини) ўргатайлие қизларимиз бизга омонат. Ҳар бир қиз бўйга етиб вақту- вояси келса турмушга бериб юборамиз. Биз ота - оналарни уялтирмайдиган, яхши набиралар ато этадиган қизларни ўстирайлик. Эски гап, телефон, оилани сирини кўчага чиқармаслик, эрга итоатли бўлиш , сабрли, эрнинг қовму- қариндошларини ҳурматини қилиш , ораста кам гап бўлиш кўникмаларини ўргатайлик, Қизимизни ибоси ва иффати биринчи ўриндалигини болалигиданоқ уқтириб борайлик. Роббим бизга жаннат ато эттирадиган оқила қизлар тарбиясини насиб айласин !!!!

Навбаҳор тумани "Бурқут" мфй отинойиси М. Аҳмедова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш