"ФАРЗАНД АЛЛОХ БЕРГАН
ОМОНАТ"
Аллоҳ таоло одамзодга кўплаб неъматлар инъом этди. Ота-оналик катта бахт. Бизларга инъом этилган неъматлар ичида энг масъулиятлисидир.
Куръони каримда Аллоҳ таоло фарзанд тарбиясини ота-онага фарз қилган. "Тахрим" сурасининг 6-оятида мархамат
қилиб айтади: "Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳли аёлингизни одамлару тошдан бўлган дўзахдан сақланг".
Бола Аллоҳ томонидан берилган омонат. Боланинг яхши ёки ёмон бўлиб улғайишига ота- она Аллоҳ олдида жавобгар. Ота-она қийналиб бўлсада, биринчи навбатда болаларини илмли қилишга уруниши керак. Ўкимаган одам жоҳил бўлади. Айниқса хозирги техника асрида билимли бўлмаса, қоқилиб қолади. Тарбия кўрмаса, қўпол, имони заиф бўлиб қолади. Қисқа синовли умр эса ғизиллаб ўтиб кетаяпди. Илмсиз, ҳамма нарсани пул билан улчайдиган инсонлар пайдо бўлиб қолишидан қурқиш керак. Фарзанд омонат, унга хиёнат қилиб қўйдингизми қариганда пушаймон бўласиз.
Болаларга насихат қилиш, одоб ўргатиш - бунинг ўзи ҳам катта ибодатлардан хисобланади. Агар биз тарбияда сускаштлик қилсак, хозирги глобаллашув даврида, ёшларнинг ўзларини ғаламиз ниятлари ортидан эргашишга ундаётган кимсаларнинг хийлаю найрангларидан асрай ололмай қолишимиз мумкин.
Алҳамдулиллаҳ биз оқни қорадан ажрата оладиган маънавий жиҳатдан бой анъанага эга миллатмиз. Агар биз фарзандларимизга Аллоҳни танитсак, ҳалол ва ҳаром нима эканлигини билдирсак, одоб - ахлоқни, хурмат иззатни ўргатсак, келажакда қанчадан-қанча жиноятчиликни олдини олган бўламиз, ҳамда Аллоҳ таоло олдида юзимиз ёруғ бўлади.
Аллоҳим барча ота-оналарга солиҳ-солиҳа, эл-юртига фойдаси тегадиган мард ва жасур фарзандлар тарбиялаш насиб этсин.
"Катта мачит" мфй отинойиси Худойбердиева Манзура.